RU

Последние новости

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  10 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У бошловчининг "Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги босқичга чиқолмаслигини олдиндан билганмидингиз?" қабилида берилган саволига шундай жавоб қайтарди:

— Яширмайман, Тахмин қилганман. Олдиндан билиш имконсиз, чунки 1 дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам билмаймиз. Ички хавотир бор эди. Бу Абрамов тайинланган кунда бошланган. Шу туфайли мен учун ҳеч нарса кутилмаган бўлмади.

— Хорижлик мураббийни кетказиб, ўрнига маҳаллий мутахассисни олиб келиш тўғри эдими?

— Йўқ. Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ярашишини айтади. Зўр, бу менга ҳам ёқади. Мисол учун, кеча боксчимиз Б. Мелиқўзиев ҳужумкор бокс кўрсатди ва битта зарба туфайли нокаутга учради. Футбол ҳам шунақа: уришни билган одам калтак ейишни ҳам билиши керак. Саудия Арабистони 2 та ўйинда ҳам Купернинг фалсафаси тўғрилигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам 3 тадан гол урди. Фақат олдинги чизиқ вакиллари билан иш битмаслигини барча билади. Эктор ишни ҳимояни қуришдан бошлаганди. У биларди мудофаамиз "авария" ҳолатидалигини. 

Биз ЖЧ саралашидаги рақибларимиз Корея, Австралия, Япония, Эрон билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Масалан, Кореянинг етакчилари АПЛда, Бундеслигада ўйнайди. Бизнинг футболчилар эса Жанубий Кореянинг 2-дивизионида. Биз улар билан қандай қилиб ҳужумкор ўйнашимиз мумкин? Бунинг учун ҳимояни унутмаслигимиз керак эди. А, Абрамов эса ҳимояланишни билмайдиган мураббий. У буни бир неча бор исботлаган: 2 марталаб олимпиададан мосуво қилганида, 5-6 талаб голлар ўтказганида... Мен шахс сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам унга ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика