RU

Последние новости

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  46 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти Новости

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти

Охирги вақтларда ўзим ҳақимда кўп гапирдим, бундан уяламан, маъзур тутасиз.

Сирли сентябргача бир нималар билан ўзимни чалғитаётган бўлсам керак. Денгиз кучли тўфон олдидан жуда сокин тусга кириб олганидек, терма жамоа ўйинлари ва сайловлар олдидан футбол денгизи ҳам тинчроқ тургани маъқулмикин...

Бугун мен ундаги моҳир денгизчи ҳақида тўхталишни истадим. Бунгача севимли асарим “Граф Монте-Кристо”ни ёдга оламан. Унинг бош қаҳрамони Эдмон Дантес бир неча йиллик синовлардан сўнг ҳаётининг мазмуни бўлган денгизга қайтиб, бундаги саргузаштлари давомида ўқувчини сеҳрлаб қўяди. Худди унинг каби Хайрулла Ҳамидов ҳам ўз ўрнига қайтди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мухлислар Ҳамидовни биринчи галда футбол шарҳловчиси сифатида таниган, унинг ўзи ҳам миллионлар ўйинидан ҳеч қанақасига кечиб кета олмаган.

Энди мен 19 август санасини бир умр ёдимдан чиқармайман. Аввалроқ 12 августда қизлик бўлганим, Ҳамидов ҳам айнан шу санада илк бор оталик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида ёзгандим. 19 август куни Испания сафардан қайтиб, қизимни илк бор бағримга босдим. Шу куни ўша машҳур овоз “Спорт” телеканалида жаранг сочди — қўшалоқ байрам.

“Футбол плюс” дастури ҳақида ўрта ёш ишқибозлар жуда яхши билади. Ўз вақтида бу лойиҳа мен қатори минглаб мухлисларни экран қаршисига “михлаб” қўйганди. Тунги футбол ўйинларининг шедевр шарҳи эса биз катта бўлгунимизча гўёки рўёга ўхшаб кетганди. Энди улар давом этади. “Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти. Мен уларни рақамларсиз, фақатгина ўша машҳур мақомлари билан таништираман. Чунки сиз сиз уларни яхши биласиз, уларни танимасликнинг ўзи уят...” Эсладингизми? Мана шу жумлалар энди ТВда яна жаранг сочади. Сиз билган овоз тунги вақтда хонадонингизга кириб боради.

Ўтган йил “Чемпион+” нашрида Ҳамидовнинг футбол журналистлари ҳақида мақоласи босилганди. Бунда газетада фаолият олиб бораётган журналистлар ҳимоячиларга, радиодагилар ярим ҳимоячига, ТВдагилар ҳужумчига қиёсланганди. Мен айтаётган моҳир денгизча ўз вақтида ҳужум чизиғида қатор голлар урган бўлса, қайтишни ҳимоядаги ўйинлари билан бошлади. Кейинроқ “Футбол плюс” лойиҳаси билан ярим ҳимоячига айланди. Ва ниҳоят у ўзининг севимли позициясига қайтди. Энди мухлислари ундан яна чиройли голлар кутади, реалликда урилаётган голларнинг гўзал шарҳи сари орзиқади.

Энди УзРепорт ва “Спорт” ўртасидаги рақобат янада жозибали бўлади. Ўзбекистонлик мухлислар кўҳна қитъанинг энг олди футбол учрашувларида ўзбек тилидаги шарҳларга гувоҳ бўлади. Мана энди бироз камтарроқ кўринган Италия ва Франция чемпионатларига ҳам файз киради. Бу қайтиш ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлади.

Бир нарсани тан олиб айтиш керак, ўз вақтида Ахбор Имомхўжаев турган чўққидан йиллар ўтиб Давлат ака Турдиалиев ўрин олганди. Бугун мана шу чўққи ўзининг муносиб давомчисини қарши олган кун. Шарҳловчиликда Ҳамидов, Файзиев деган номлар бор экан, демак авлодлар алмашинуви маромида давом этган деб айтсак бўлади. Орадан йиллар ўтиб юқоридагиларга муносиб ўринбосарлар етишиб чиқаверади деб умид қиламан. Ва етишиб чиқиши учун ҳам моҳир денгизчиларнинг денгизда бўлгани яхши. Ахир орзумандлар улардан илҳомланади, ўрганади, ҳавас қилади.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика