RU

Последние новости

19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  1 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  2 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  1 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  3 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  4 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  6 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  5 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  2 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  18 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10

Диёр Имомхўжаев ҳалол футбол деганда нимани назарда тутганди? Новости

Диёр Имомхўжаев ҳалол футбол деганда нимани назарда тутганди?

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида пост қолдирганди.

"Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда келишилган ўйинларга қарши курашни янги босқичга олиб чиқиш арафасидамиз. Энди ҳаммаси янада осонроқ, талаблар эса жиддийроқ. Биз ҳалол футбол тарафдоримиз!", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

ПФЛ бош директори ушбу постга қуйидаги суратни илова қилади:

Суратда гап халқаро профессионал футболчилар ассоциацияси (FIFPro) эгалик қилувчи Players Red Button (футболчиларнинг қизил тугмаси) иловаси ҳақида эканлигини англаш мумкин.

Players Red Button нима?

Players Red Button - бу смартфонларга ўрнатиладиган, фақатгина профессионал футболчилар фойдалана оладиган илова. Илова ёрдамида футболчи келишилган ўйинлар билан боғлиқ ҳолат ёки маълумотлар ҳақида хавфсиз тарзда хабар бериши мумкин. Иловадан фақатгина профессионал футболчилар фойдалана олади. Футболчи иловани ўз мамлакатидаги маҳаллий футбол ассоциациясидан олиши мумкин бўлади. Иловани ўрнатиш жараёнида бир неча хавфсизликни таъминловчи ўлчовлардан фойдаланилади. Бошқа ҳеч қандай йўл билан ёки бошқа ҳеч қайси жойдан Players Red Button иловасини ўрнатишнинг иложи йўқ.

Анонимлик кафолатланадими?

Агар футболчи иловадан аноним тарзда фойдаланадиган бўлса, у ҳолда ундан маълумотларни қабул қилиб олган ходим ушбу маълумотларни жўнатган инсон фақатгина футболчи эканлигини билади, холос. Иловадан фойдаланиш жуда осон. Ўз баёнотингизга фото, ҳужжатлар, аудио ва видео ёзувларни ҳам илова қилишингиз ҳам мумкин. Умуман олганда, ҳар бир шикоят ёки маълумот аноним ҳисобланади. Тафсилотларни аниқлаштириб олиш учун сиз билан боғланишларига имконият яратишингиз мумкин. Бу эса фақат футболчининг ихтиёрида.

Кимдир сиз Players Red Button иловасидан фойдаланганингизни била оладими?

Йўқ. Илова орқали хабар берилгандан сўнг сизнинг телефонингизда ҳеч қандай из қолмайди. Ишонаверинг, бу нарсани Интерпол текшириб чиққан. Иловини бузишнинг, ундан бирор маълумотларни ўғирлашнинг иложи йўқ.


Танишинг, бу Самир Араб. Самир фаолияти бошида Мальта U-21 терма жамоаси таркибида муваффақиятли ўйнаб келарди. 2016 йилда собиқ жамоадоши уни кафега таклиф қилади. Кафедаги учрашувда Самир Арабга Европа чемпионати саралаши доирасида келишилган ўйинни ташкиллаштиришда ёрдам беришни сўрашади. Бунинг эвазига футболчига 3000 евро таклиф қилинади. Самир рози бўлмайди. Полиция ушбу ўйин ҳақида тезда хабар топади. Самир Араб полиция билан ҳамкорлик ҳам қилади. Аммо маҳаллий федерация вакиллари Самир Араб кафедаги учрашув ҳақида ўша пайтнинг ўзида хабар бериши кераклигини иддао қилишади ва футболчини икки йилга футболдан четлатишади. Самир эса бу иш ортида жиноятчилар, мафия вакиллари каби хавфли инсонлар туришини билганлиги сабаб ҳеч кимга бу ҳақида маълум қила олмаганини айтади. Футболчи ва FIFPro ташкилоти айнан шундай вазиятда Players Red Button ёрдамга келишини таъкидлашади. Агар Самирда ўша пайт Red Button иловаси бўлганда, унинг фаолияти барбод бўлмаган бўларди.

Албатта, аксарият давлатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам маълумот хавфсизлиги ҳавас қилгудек эмас. Келишилган ўйинлар ҳақида хабар берган футболчи ёки бирор ходимнинг шахси аноним қолиши, унинг келажакда хавфдан ҳоли бўлиши катта сўроқ остида. Ривожланган мамлакатларда келишилган ўйинлар ва бошқа катта жиноятлар аксарият ҳолларда айнан шу жараённинг ичидаги инсонлар томонидан очилади. Ғарбда уларни "хабар берувчилар, ҳуштак чалишувчилар" (whisteblower) деб аташади. Бизда эса бундай инсонларни жуда кўпол тарзда "қулоқ" деб номлашади. Бутун бир жамиятнинг фойдасини ўйлаб қилинган иш сабаб, ўша инсоннинг ўзи, айнан ўша жамият томонидан яккалаб қўйилади. Бу эса жуда ёмон. Шунга ўхшаш вазиятларнинг олдини олиш мақсадида аноним Players Red Button иловаси биз учун жуда фойдали бўлади.


Футболчи томонидан жўнатилган маълумотларга нима бўлади?

Ҳар бир мамлакатдаги футбол ассоциацияси, хавфсизлик экспертлари ва FIFPro билан биргаликда қайси томон иловадан жўнатилган хабарларни олиши хавфсизроқ эканлигини баҳолашади. Вазиятга қараб, полиция ва ҳукуматдаги коррупцияга қарши кураш бошқармалари ҳам ишга кўшилишлари мумкин.

FIFPro футболчилар томонидан иловага жўнатилган маълумотларни вазиятга қараб ФИФАга жўнатилиши мумкин. ФИФАдаги тегишли бўлим (FIFA Integrity department) эса вазият юзасидан тегишли суриштирувни ўтказади.

Футболимизда янгилик бўлиши кутилаётган Red Button иловаси ҳақидаги маълумотлар шулардан иборат эди. Бу янгилик футболимизда келишилган ўйинларга қарши курашда катта ёрдам бериши кутилмоқда.


Шахсий фикр

Шу ўринда бир фикрни илгари сурмоқчиман. Red Button иловасининг вазифаси келишилган ўйинларлар билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ҳисобланади. Бу мавжуд муаммони тўлиқ ечадими? Бизда шу пайтга қадар энг катта муаммо келишилган ўйинларни аниқлашда эдими? Менимча, йўқ. Эсингизда бўлса, 2020 йилнинг охирларида ЎФА томонидан келишилган ўйинлар билан боғлиқ жуда катта иш очилганди. Якунда эса фақатгина уч нафар ҳакам жазоланганди. Буюртмачилар, барча ишнинг бошида турган "катта балиқ"лар яна панада қолишганди. Вазиятга бевосита яқин бўлган ҳамкасбларимиз жиноятларнинг кўлами қанчалик кенг эканлигини, бу иллат илдиз отиб кетганини таъкидлашганди. Ҳамкасбим Фахриддин Рўзиев ҳам ушбу масала ҳақида жуда кўп марта бонг урганди.

Яъни ЎФАнинг қўлида ҳамма маълумотлар, исмлар, аниқ далиллар бўлган пайт ҳам улар барча айбдорларни тўлиқ ва шаффоф тарзда жазолай олишмади. Ёпиқ қозон ёпиқлигича қолди.

Red Button иловаси ёрдамида келишилган ўйинларга қарши курашиш ажойиб лойиҳа. Аммо якуний масала барибир ЎФА ва бошқа масъул ташкилотларнинг сиёсий ирода кўрсата олиши, барча айбдорларга адолатли чора кўришига бориб тақалади. Эътиборингиз учун раҳмат.

Жалолхон  Иноғомхўжаев

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика