RU

Последние новости

00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди"

Тошкентнинг "Оқтепа" клуби Про лиганинг 10-турида "Бухоро" меҳмони бўлди (3:3).

Ушбу баҳс мухлислар орасида бир қатор мунозараларга сабаб бўлди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўйиндан кейин ҳайратга тушишни ҳам, хавотирланишни ҳам билмаётгани ҳақида ёзганди. Бироз аввал эса учрашув видеолавҳасини томоша қилгани ва шубҳалари тарқалганини маълум қилди.

"Бир жиҳат хурсанд қилди. "Бухоро" — "Оқтепа" ўйини трансляция қилинмагани мавзуга айланди. Бизда Про лига шундай босқичга чиқиб улгурди. 

"Оқтепа" дарвозасига жарима зарбасидан киритилган голни кўриб, шубҳалар тарқалгандек бўлди. Чунки футболчи зарбани умуман тўғри йўллай олмаслиги мумкин эди. Тенг ҳисоб келишилса, бу қадар сўнгги сонияларга қадар таваккал қилинмаслиги катта эҳтимол. Масалага тўғри кўз билан қаралса, "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди. 

"Бухоро" ўзининг ҳақиқий стадионига қайтса, трансляция масаласида яна ўйлаб кўриш мумкин. Чунки Ғиждувонда тинимсиз ўйнаб турадиган электр тизими УзРепорт техникасига зарар етказиб улгурди. Иш тўғри йўлга қўйилмаган жойдаги яна бир муаммо сабаб, Про лиганинг қолган ўйинларидан ҳам узилиб қолишдек таваккал қила олмаймиз. "Бухоро" ўз катта аренасига қайтиш режасини ҳаммага очиқ эълон қилиши тўғри йўл бўлади", деб ёзади Имомхўжаев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика