RU

Последние новости

14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:37Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (матнли трансляция)  14 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  13 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  32 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган"

ФИФА легионер футболчилардан қарздорлиги сабаб қуйидаги клубларга янги футболчилари рўйхатдан ўтказишни расман тақиқлаган:

"Сурхон"
"Шўртан"
"Қўқон-1912"
"Андижон"

Қўқон-1912 Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан боғлиқ муаммога эга. Клуб бу футболчилар пулларини тўлаб, ФИФАга мурожаат қилди. Бир неча кун ичида ФИФА тақиқни олиб ташлаши мумкин.

"Андижон" Виталий Мирний билан келишувга эришди ҳамда ФИФАга ҳисобот берди. Радослав Алексич билан қисман ҳисоб-китоб қилинди, тез орада унинг муаммоси ҳам ҳал бўлади. Эндиликда Ибе Микаэль Окоро ФИФАга арз қилганлигидан келиб чиқиб, муаммо яна биттага кўпайди. Клуб бу ишни ҳам ҳал қилиш арафасида.

Бироқ бу муаммонинг ҳаммаси эмас. ФИФА Предраг Вуйович иши бўйича "Андижон"га яна бир марта тартиб-интизом ишини очди. Олдиндаги беш кун ичида "Андижон" ФИФАга ўз муносабатини билдириши лозим. Хуллас, эски раҳбарият қилган ишлар учун ҳали узоқ жавоб берилади.

"Шўртан"да муаммо етарли. Клубнинг 2020 йилги мавсум учун тасдиқланган сметаси тўлиқ берилса, муаммо ҳал қилинади. Ёки бўлмаса 2021 йилги мавсум учун сметага Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан боғлиқ қарздорлик киритилиши шарт. Аммо нефтгаз соҳаси билан боғлиқ клубларнинг барчаси сўнгги икки йилда муаммолардан чиқа олмаяпти.

"Сурхон" Владимир Бубанья ишини ва ниҳоят эгардан тушгани ҳолда тан олди. Раҳбарият футболчи билан фаол музокарага киришган. Муаммо ҳал қилинганидан кейингина ФИФА тақиқни олиши мумкин.

Унга қадар ЎзПФЛ мазкур клублар футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика