RU

Последние новости

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  44 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Айни пайтда ФИФА тўртта клубимизга тақиқ қўйган"

ФИФА легионер футболчилардан қарздорлиги сабаб қуйидаги клубларга янги футболчилари рўйхатдан ўтказишни расман тақиқлаган:

"Сурхон"
"Шўртан"
"Қўқон-1912"
"Андижон"

Қўқон-1912 Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич билан боғлиқ муаммога эга. Клуб бу футболчилар пулларини тўлаб, ФИФАга мурожаат қилди. Бир неча кун ичида ФИФА тақиқни олиб ташлаши мумкин.

"Андижон" Виталий Мирний билан келишувга эришди ҳамда ФИФАга ҳисобот берди. Радослав Алексич билан қисман ҳисоб-китоб қилинди, тез орада унинг муаммоси ҳам ҳал бўлади. Эндиликда Ибе Микаэль Окоро ФИФАга арз қилганлигидан келиб чиқиб, муаммо яна биттага кўпайди. Клуб бу ишни ҳам ҳал қилиш арафасида.

Бироқ бу муаммонинг ҳаммаси эмас. ФИФА Предраг Вуйович иши бўйича "Андижон"га яна бир марта тартиб-интизом ишини очди. Олдиндаги беш кун ичида "Андижон" ФИФАга ўз муносабатини билдириши лозим. Хуллас, эски раҳбарият қилган ишлар учун ҳали узоқ жавоб берилади.

"Шўртан"да муаммо етарли. Клубнинг 2020 йилги мавсум учун тасдиқланган сметаси тўлиқ берилса, муаммо ҳал қилинади. Ёки бўлмаса 2021 йилги мавсум учун сметага Виталий Варивончик ва Игорь Криушенко билан боғлиқ қарздорлик киритилиши шарт. Аммо нефтгаз соҳаси билан боғлиқ клубларнинг барчаси сўнгги икки йилда муаммолардан чиқа олмаяпти.

"Сурхон" Владимир Бубанья ишини ва ниҳоят эгардан тушгани ҳолда тан олди. Раҳбарият футболчи билан фаол музокарага киришган. Муаммо ҳал қилинганидан кейингина ФИФА тақиқни олиши мумкин.

Унга қадар ЎзПФЛ мазкур клублар футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика