"Динамо"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
20 мая 2015 10:53
Новости
"Динамо"нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди
Икки ҳафта давомида ўтказилган сўровнома давомида апрель ойида фаол ўйин намойиш этган тўрт нафар футболчига умумий 160 та овоз берилди.
Овозларга биноан, энг кўп иштирокчи, ўтган ойнинг энг яхши футболчиси сифатида жамоа посбони Андрей Мельничукни кўрсатган – 61 та овоз (38,2%). Қайд этиш жоиз, украиналик посбон «Навбаҳор» билан ўйинда пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди.
Иккинчи ўринда «Динамо»нинг болгариялик плеймекери Николай Чипевқайд этилган. «Бухоро», «Қизиқум» жамоалари дарвозасини ишғол этган, шунингдек иккита голга ҳаммуаллифлик қилган 26 ёшли яримҳимоячига 40 та овоз берилган бўлиб, бу 25 % деганидир.
Апрель ойидаги фаол ўйинлари билан ёдда қолган Азиз ИбрагимовЧипевдан бироз камроқ – 37 та (23%) овоз олиб учинчи ўринда қайд этилган бўлса, «Навбаҳор» дарвозасини ишғол этган тўртинчи ўриндаги ҳимоячи Максимилиан Фомин 22 та овоз (13,8%) овоз жамғарган.
Комментарии