"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...
24 июн 2022 05:03
Новости
"Динамо"дан антирекорд, "Қизилқум"дан 21 йиллик серия...
"Локомотив" 0:1 "Сўғдиёна"
Мазкур баҳсдан кейин "Локомотив" мағлубиятлар сони (8), "Сўғдиёна" гол уриш бўйича чемпионат етакчисига айланиб олди (19). Шоҳруз Норхонов ҳам "снайперлар" пойгасидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

"Динамо" 1:3 "Сурхон"
"Сурхон" 3 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада 3 та гол урди. "Динамо" эса тарихдаги энг ёмон стартини такрорлади. 2004 йилги мавсумда ҳам самарқандликлар 11 ўйинда 6 очко тўплашган эди.

"Бунёдкор" 1:1 "Қўқон-1912"
Чемпионатимизнинг ҳимояси энг заиф (ҳаммадан кўпроқ гол ўтказган) жамоалари ўртасидаги тўқнашувда фақат ҳимоячилар гол уришди. "Қалдирғочлар"нинг ғалабасиз ўйинлар серияси 7 тага етди.

"Навбаҳор" 0:0 "Металлург"
Бу ўйиндан кейин "Навбаҳор" уйда энг яхши натижа қайд этаётган (12 очко) жамоага айланиб олди. "Металлург" эса сафарда умуман ютолмаяпти.

"Олимпик" 1:0 АГМК
Сардор Раҳмонов АГМК футболчисига айланганидан бери 2-бор майдондан четлатилди. 27 ёшли ҳимоячига иккала қизил карточкани ҳам Фирдавс Норсафаров кўрсатган.

"Нефтчи" 1:1 "Насаф"
Яйпандаги ўйинда 2 бор пенальти белгилаган Рустам Лутфуллин бу борада барча ҳамкасбларидан ўтиб кетди. У жорий мавсум 7 ўйин 9 марта 11 метрли нуқтага ишора қилган.

"Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"
"Қизилқум" "Пахтакор" устидан охирги марта ғалаба қозонганида (2001 йил) кеча "шерлар" таркибида майдонга чиққан Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Турдимуродов ҳали туғилмаган эди.
Обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии