"Динамо" яқин вақт ичида қарзини тўлайди
19 янв 2017 18:45
Новости
"Динамо" яқин вақт ичида қарзини тўлайди
Москванинг "Динамо" клуби ижрочи директори Евгений Кречетовнинг маълум қилишича, клуб тез орада футболчилардан бўлган қарздорликни ёпади.
Гап жамоанинг 3 футболчиси - Виталий Дьяков, Игорь Денисов ва Павел Погребняк ҳақида кетмоқда.
2016 йилнинг декабрь ойида Россия футбол иттифоқи "Динамо"га жамоанинг уч собиқ футболчисидан бўлган қарздорликни узиши борасида қарор чиқарган эди.
"Клуб Денисов, Дьяков ва Погребнякдан қарздор. Яқин вақт ичида "Динамо" пулни тўлайди" - дейди Кречетов.
Эслатиб ўтамиз, барча қарзлар тўланмагунча "Динамо"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш таъқиқлаган.
Комментарии