RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  15 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Динамо Тбилисининг ашаддий ишқибози бўлган Мимино (Вахтанг Кикабидзе) вафот этди Новости

Динамо Тбилисининг ашаддий ишқибози бўлган Мимино (Вахтанг Кикабидзе) вафот этди

"Суюнчи", "Маҳаллада дув дув гап", "Келинлар қўзғолони", "Бриллиант қўл", "Ишдаги ишқ", "Тақдир ҳазили" ва "Операция Ы" фильмлари билан катта бўлган авлоднинг яна бир севимли киноси, шубҳасиз Грузия шедеври "Мимино"дир.

2022 йилнинг декабрь ойида 2011 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақада иштирок этиш учун илк маротаба Грузияга учдим. Бизни кутиб олган вакилга  берган саволларимдан бири, "Мимино" ва "Биринчи қалдирғочлар" фильмлари суратга олинган жой ҳақида бўлди. Яқин бўладиган бўлса, бориб эфир тайёрламоқчи бўлгандим. Аммо у Тбилисидан 90 км узоқликда эканНима учун бу актёр ҳақида ёзяпмиз дейсизми? У футболнинг ашаддий ишқибози, айниқса ўзи таваллуд топган Тбилисининг "Динамо" жамоаси мухлиси бўлган. Вахтанг Кикабидзе Грузия футбол афсонаси Давид Кипиани билан дўст эди. 1938 йилда таваллуд топган Грузия халқ артисти, "Мимино" серқирра ижодкор эди. У ҳам актёр, ҳам қўшиқчи, кинорежиссёр ва қатор сценарийлар муаллифи. 



1977 йил илк маротаба эфир юзини кўрган Мимино фильми унга катта шон шуҳрат келтирди. Бугун санъаткор, 84 ёшида бош мия саратони ҳасталиги натижасида вафот этди. Биринчилардан таъзия берганлар қаторида, бугун "Динамо" Тбилиси ва Грузия футбол фахрийларини ҳам кўришимиз мумкин эди.

"Спорт Экспресс" нашри 2014 йил ундан катта интервью олган эди. Ундан пача келтираман.


- ЖЧни томоша қиляпсизми (интерьвю ЖАРдаги ЖЧ пайти олинган)?

- Албатта, кечки ўйинларни ўтказиб юбораётганим йўқ. Аргентинага мухлислик қиляпман, Месси билан тенглашадигани йўқ. Лекин Голландияда ҳам ҳозир фантастик футбол борлигини айтишим мумкин.


- Футбол учрашувларига ташриф буюряпсизми?

- Авваллари кўп борар эдим, ҳозир унча эмас.


- Хотирангизда алоҳида сақланиб қолган футбол баҳсини ёдга олинг.

- 1973 йилда "Динамо" УЕФА Кубогида "Тоттенхэм" билан тушади. Ўшанда Тбилисида 1:1 ҳисоби қайд этилган, жавоб учрашувидан олдин бир футболчимиз гол урса жиянига бағишлашини айтди, яна биттаси кимигадир. Якунда 5:1 ҳисобда мағлубияга учрадик. Энг ёмон кўрганим, "тўйдан олдин ноғора чалишни". Ишни бажариб қўйиб катта гапириш керак. Яна 1981 йилги финал. Кубок эгалари Кубоги финалида "Карл Цейс"ни ажойиб тарзда мағлубиятга учратганмиз.


- Ўйинни қаерда кўрган эдингиз? 

- Африкада!


- Йўғе?

- "Орэра" ансамбли сафида гастролда эдим. Ўйинни ТВда кўра олмаганмиз, зўрға радио орқали керакли тўлқинга уланиб эшитганмиз. Ғалаба қозонганимиздан кейин бутун меҳмонхонани бошимизга кўтарган эдик.


- Кейин ўйинни кўрганмисиз?

- Албатта, бу ўйин ҳар йили Грузияда 13 май куни такрор қўйилади.


- Ўша таркибдан дўстларингиз бўлганми?

- Давид Капиани билан дўст эдик. Бир кун Ленинградда концертдаман, "Динамо" ҳам ўйинга келган экан, Давидни ўзим турган меҳмонхонага кўчирган эдим.


- Котэ Махарадзе билан гаплашганмисиз?

- Биз жуда яқин дўст эдик. Котэ бу - бутун бошли Сайёра! Уни кўпчилик шарҳловчи сифатида биларди, Грузия учун у моҳир актёр ҳам эди. Котэ вафот этганидан кейин Тбилиси ҳуддики "етим қолди". Ҳозиргача унинг йўқлигига қийналаман. Унинг уйида кўплаб тадбирлар бўларди, айниқса Киевнинг "Динамо"си келадиган бўлса.



...


Грузияга қилган сафарим давомида 1 соатли Видео блогимни суратга олгандим. Ўша сафар давомида "Динамо" Тбилиси стадионига ташриф буюрганимда айнан Котэ Махарадзени эслаганман. Эфирни эса Мимино фильмидаги машҳур грузин рақси эпизоди билан бошладим. Қизиқ бўлса томоша қилинг.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика