RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  0 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  22 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди Новости

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди

«Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)га бош мураббий этиб тайинлагач, унинг асосий эътибори терма жамоага қаратилди.
Жорий мураббийлар штаби қўл остида эса клубнинг иккинчи давра стартидаги натижалари қониқарсиз кўриниш олди. Шу боис мураббийлар штабига тажрибали мутахассис лозим эди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Футбол Федерациясида Олий Лига клублари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ўз нутқида мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича умумий масалаларни қайд этиб ўтди. Хусусан, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболи ҳақида илиқ фикрлар билдириб, вилоят футболига эътиборсиз эмаслигини айтди. «Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг иккинчи давра олдидан терма жамоага жалб этилгани боис, клубга тажрибали мураббий кадрлар масаласида амалий ёрдам бериш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Куни кеча эса «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Мамлакатимиз футболида ўз номига эга бўлган тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов «Динамо» жамоасида иш бошлади. Таниқли мутахассис клубда маслаҳатчи-мураббий сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, «Динамо» сўнгги йиллардаги энг яхши натижасини ушбу мутахассис қўл остида 2007 йилда эришган бўлиб, ўшанда жамоа 5-поғонадан жой олганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика