RU

Последние новости

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида Новости

"Динамо" Суперлигада ҳам жиддий вазифаларни кўзлаши лозим". Абрамов Суперлига ва Про лига фарқи, яримфинал ва келаси мавсум режалари ҳақида

Про лига 21-тури доирасида "Динамо" "Ғиждувон"ни йирик ҳисобда (4:0) мағлуб этиб, муддатдан аввал Суперлига йўлланмасига эга чиқди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, бутун Самарқанд аҳлини бугунги ғалаба ва Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ҳа, «Динамо» Олий дивизионга биринчи марта қайтаётгани йўқ, аммо бу сафар камида узоқ муддатга Суперлигада мустаҳкам ўрин олишини хоҳлардим. Эндиги мақсадимиз ҳам келаси мавсум лигада қолиш эмас, чиққанга яраша жиддий вазифаларни кўзлашимиз лозим. Шу ўринда, ҳар қандай об-ҳаво бўлишига қарамай стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат.

Ҳали биз учун мавсум тугамади, муҳим баҳс арафасида турибмиз. Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида «Насаф»га қарши майдонга тушамиз, эртадан бу ўйинга тайёрланамиз. 

- Сиз илк марта Про лигада ишлаб кўрдингиз, айтингчи, бу турнирда ишлаш нимаси билан қийин бўлди?

- Осон мусобақанинг ўзи йўқ. Про лиганинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор. Бу аввало тақвим билан боғлиқ. Чунки ҳар доим катта танаффус бўлиб қолади, ўйинчиларни эса бир маромда ушлаб туриш қийин. Айтайлик, августда биз 8та ўйин ўтказдик, кейин эса яна катта танаффуслар юзага келди. Асосийси вазифани уддаладик, ҳамма жойда ҳам қийинчилик бор. Йигитларга раҳмат дейман.

- Суперлига ва Про лига ўртасида қандай фарқларни кўрдингиз?

- Катта фарқни кўрмадим. Биргина муаммо – тақвимда. Бу йил кубок доирасида Суперлига жамоаларига ҳам қарши ўйнадик, кўрдингиз, фарқ катта эмасди. 

- Пайшанба куни «Насаф»га қарши яримфинал кутиб турибди. Таркибда муаммолар бўлмайдими? Жамоа тўпурари Кожо ўйингача сафга қайтадими? 

- Кожо Қирғизистон миллий жамоаси сафидан қандай ҳолатга қайтишини кўрамиз. «Насаф»га қарши ўйинда ёрдам бера олса, яхши, акс ҳолда бошқа вариантларни кўриб чиқамиз. 

- Бугун Рўзиқул Бердиев «Динамо»нинг ўйинини стадиондан кузатди. Бу борада сиз ҳам «Насаф»ни ўрганишга улгурдингизми?

- Мен ҳам уларнинг ўйинини кузатиб келдим. «Насаф» Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин ғалабали юришини давом эттирмоқда. Рақибларимиз ўз уйида ўйнашади, қолаверса, «Насаф» кубокнинг амалдаги ғолиби сифатида ҳам яримфинал фаворити эканига шубҳа йўқ. Аммо футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин, айниқса бир ўйинлик баҳсда. Биз ҳам ҳаракат қиламиз. 

- Кейинги мавсумдаги таркиб борасида ҳам қандайдир хулосалар қилишга улгурдингизми?

- Суперлига – янги даража, ҳозирги таркибни кучайтиришга тўғри келади. Ҳар бир позиция рақобатбардош бўлиши лозим. Ҳозирдан тахминлар қилишга эрта, мавсум якунлангач бу борада аниқроқ хулосалар қилиш мумкин, - дейди Вадим Карленович.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика