«Динамо» Шквиринга таклиф билан чиқди
28 фев 2018 08:10
Новости
«Динамо» Шквиринга таклиф билан чиқди
Про-лига иштирокчиси Самарқанднинг «Динамо» жамоаси айни дамда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Клуб менежери Илҳом Шариповнинг сайтимизга маълум қилишича, «Динамо» жамоаси Никита Шквиринга таклиф билан чиққан. Таниқли мутахассис Игорь Шквириннинг фарзанди бўлган Никита футболчилик фаолиятини якунлаган ва унда ҳозир «С» мураббийлик лицензияси бор. Шу боис самарқандликлар ёш мураббийни дарвозабонлар билан ишлаш бўйича чорламоқда. Маълумот учун, «Динамо»да посбонлар билан ишлаш бўйича мураббий Сервер Эсетов клуб билан хайрлашган. Шунингдек расмий равишда бош мураббий сифатида фаолият Олег Тюлькин ҳам айни дамда самарқандликлар билан бирга эмас.
Комментарии