RU

Последние новости

01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  1 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  22 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  31 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  18 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  12 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13

"Динамо" Самарқанд терма жамоасини мағлуб этди Новости

"Динамо" Самарқанд терма жамоасини мағлуб этди

Теги :  Динамо
«Динамо» ҳозирда биринчи лига ўйинларида асосий эътиборини маҳаллий ёш футболчилар эвазига таркибни шакллантиришга қаратган.
Шу мақсадда Самарқанд вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби ҳамкорлигида сўнгги бир ҳафта давомида вилоятдаги мавжуд футбол мактабларидаги 1998, 1999 ва 2000-йилларда туғилган 200га яқин ёш футболчилар ўртасида турнир ташкил этилиб, улар орасидан энг иқтидорлари Самарқанд вилоят терма жамоаси сифатида саралаб олинди.

Вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби шофелигидаги ушбу мусобақанинг финал қисми 1 майкуни «Динамо» ўйингоҳида ўтди. Унда «Динамо» клуби ёшлари ва ёш футболчилардан сараланган Самарқанд вилоят терма жамоаси ўзаро майдонга тушишди. Ушбу баҳсда «Динамо» клуби мураббийлар штаби, Самарқанд футболи жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. Мураббийлар томонидан сараланган иқтидорли ёш футболчиларни кейинчалик «Динамо» жамоаси йиғинларигига таклиф этиш, уларга бўлган эътиборни кучайтиш мақсад қилинган.

Қизиқарли курашларга бой ўтган ўйинда Учқун Қобилов қўл остидаги “динамочилар” Марат Ахмеров бошчилигидаги Самарқанд вилояти терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

“Динамо” – Самарқанд вилоят терма жамоаси - 4:0

Голлар:
Амиржон Сафаров 30, Асимиддин Маматов 39, 42, Жасур Ашуров 80.

“Динамо”: Р.Тоштурдиев, М.Локаев, Л.Нуриддинов, О.Ахмедов, И.Ҳамидов, К.Шарофутдинов, Ж.Қурбонов, И.Шарипов, Ж.Кўчимов, А.Маматов, А.Сафаров.

Самарқанд т/ж: Ш.Ортиқов, Ш.Шукуров, Ш.Жўраев, Ф.Бозоров, Э.Алланиёзов, О.Равшанов, О.Мусурмонов, А.Яздонқулов, Ж.Ашуров, И.Ражабов, Ф.Мухторов.

 
ШУҲРАТ САЙФУЛЛАЕВ: “СЕЛЕКЦИЯ ЖАРАЁНИ ДОИМИЙ ТАРЗДА ОЛИБ БОРИЛАДИ”

Ўйиндан кейин Самарқанд вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Вилоят футбол федерацияси ва «Динамо» клуби ҳамкорлигида мана шундай доимий селекция ишларини йўлга қўйиб, иқтидорли ёш футболчиларни тўлиқ назорат қилишни кўзлаганмиз. Бу борада вилоят футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам катта ҳиссасини қўшмоқда. Бу жараён доимий тарзда олиб борилиб, келажакда маҳаллий ёшларимизнинг клубларимиз сафидан ўрин олишини, терма жамоаларимизга номзод футболчи сифатида вояга етишларинини таъминлайди. Мисол учун бугун вилоятимиз терма жамоаси сафида сараланган 25га яқин иқтидорларни кўздан кечирдик. Уларнинг бир нечтасини “Динамо” клубидан таклиф олди. Бундай ишни доимий тарзда олиб борилиши, клуб сафи маҳаллий иқтидорли ёшлар билан бойишини таъминлайди» - дейди Самарқанд вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика