RU

Последние новости

22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  45 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  18 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3

"Динамо" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади Новости

"Динамо" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Тошкентдаги дастлабки йиғиннинг сўнгги назорат учрашувида “Динамо” жамоаси пойтахтимизда тайёргарлик кўраётган Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ёшлар жамоасига қарши тўп суришди.

Ушбу баҳсда “Динамо” мураббийлар штаби икки таркибни синовдан ўтказган бўлса, Олма-Отанинг “Қайрат” клуби бош мураббийи Александр Шацких деярли асосий таркиб билан тўп сурди.

Назорат баҳсининг дастлабки дақиқаларидан “Динамо” ҳужум чизиғида мураббийлар кўрикида бўлган янги футболчилар – “Насаф”дан таклиф этилган ёш футболчи Мирза Жониқулов, тошкентлик ёш яримҳимоячи Арам Маркарян ва тажрибали ҳужумчи Муйдин Мамазулуновлар тўп суришди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида яримҳимоячи Жасур Азимов ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада қозоғистонликлар футболчиси Рашид Люхай мувозанатни тиклади, 1:1.

Қайд этиш жоиз, мураббийларимиз ҳар икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширишди. “Динамо” 5 март куни Тошкентдаги дастлабки йиғинни якунлаб, 6 март куни Самарқандда тиббий кўрикдан ўтади. Навбатдаги йиғин ҳам 9 март кунидан пойтахтимизда ташкил этилиши режалаштирилган.

Назорат учрашуви. Тошкент.

4 март (якшанба)

«ДИНАМО» - «ҚАЙРАТ» (Қозоғистон) - 1:1

Голлар:
Жасур Азимов 54 – Рашид Люхай 75.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Азиз Суюнов, Акмал Бозоров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Мирза Жониқулов, Арам Маркарян, Муйдин Мамазунуов.

«Динамо» (2-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Абдулло Абдуллоев, Темур Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Жасур Қурбонов, Элбек Отақулов, Фаррух Шотурсунов, Марадон Сафаров.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тури доирасида 25 март куни Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика