RU

Последние новости

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  4 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

"Динамо" - "Қизилқум": Устунлик кимда? Новости

"Динамо" - "Қизилқум": Устунлик кимда?

Олий Лиганинг 12-туридан ўрин олган эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда ўтади. Шу куни «Динамо» жамоаси қўшни Навоий вилоятининг бош жамоаси «Қизилқум»ни қабул қилади.



ЖОРИЙ МАВСУМДА КИМДА ҚАНДАЙ НАТИЖА?


Ушбу мавсумни ҳар икки жамоа ҳам кутилмаганда икки хил бошлади. Йилни омадли бошлаган «Динамо» 11-турдан кейин 4 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият билан 15 очко жамғариб, 7-поғонадан ўрин олган бўлса, «Қизилқум» нисбатан номдор таркибга эга бўлсада, 2 ғалаба, 5 дуранг, 4 мағлубият билан 13-ўринни банд этиб турибди.

«Динамо»нинг Олий Лигадаги сўнгги беш турдаги натижаси:

Бунёдкор – Динамо – 1:1

Динамо – Сўғдиёна – 2:2

Олмалиқ – Динамо - 2:0

Динамо - Насаф - 1:1

Обод - Динамо - 3:1.

«Қизилқум»нинг Олий Лигадаги сўнгги беш турдаги натижаси:

Олмалиқ – Қизилқум – 0:0

Қизилқум – Насаф - 1:1

Обод – Қизилқум – 1:1

Локомотив – Қизилқум – 2:0

Қизилқум – Нефтчи - 2:2

БУГУН КИМЛАР ЎЙНАЙ ОЛИШМАЙДИ?

«Динамо» жамоаси ҳимоячиси Жасур Азимов ушбу турдаги «Қизилқум»га қарши ўйинда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

Гап шундаки, Жасур Азимов сўнгги икки турда «Насаф» ва «Обод» билан ўтган 10 ва 11-турларда бош ҳакам томонидан огоҳлантиришлар олган эди. Бу унинг жорий йилги чемпионатдаги 4-сариқ карточкаси бўлди. Шу боис, 12-турда Жасур Азимов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

Бундай футболчи навоийликлар сафида ҳам бор. Жамоа яримҳимоячиси Файзулла Қамбаров ҳам «Нефтчи»га қарши баҳсда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олиб, бугунги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 32-ТЎҚНАШУВ

Бу икки клуб Олий лигада 31 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 13 тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Қизилқум”ни 10 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” ўйинларда 43 та гол урган ва 42 та ўтказиб юборган. Очко ишлаш борасида “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 48 очко олган, «Динамо» эса 39 очко. “Қизилқум”нинг Олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса навоийликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1 га тенг.

“Динамо” Самарқандда бу рақибни 9 марта таслим қилган. Фақат 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафардан 2 марта ғалаба билан қайтган.

Самарқандда ўтган сўнгги 7 учрашув:
17.05.2015 «Динамо» - «Қизилқум» 2:2
12.09.2014 «Динамо» - «Қизилқум» 2:1
04.08.2013 «Динамо» - «Қизилқум» 1:0
27.09.2012 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0
21.08.2011 «Динамо» - «Қизилқум» 1:1
01.05.2010 «Динамо» - «Қизилқум» 0:0
25.06.2009 «Динамо» - «Қизилқум» 3:0

ЭСКИ ТАНИШЛАР…

«Динамо» - «Қизилқум» учрашуви олдидан таркибга назар ташларканмиз, бир қатор эски танишларни кўришимиз мумкин. Жумладан, бугунги кунда Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев сингари самарқандлик футболчилар «Қизилқум» етакчилари сифатида тўп суришаётган бўлса, Навоий жамоаси яримҳимоячи Отабек Зокиров ҳам 2015 йилги мавсумни «Динамо» сафида ўтказган эди.

«Динамо» ҳимоячиси Алексей Николаев эса фаолиятини айнан «Қизилқум»да бошлаган. Ўшанда Зарафшон шаҳри шарафини ҳимоя қилган клуб бугунги кунда ўз ўйинларини Навоий шаҳрида ўтказмоқда.

ЎЙИННИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Учрашувни бошқариб бориш Виктор Серазетдинов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилган.

Олий Лига. 12-тур. 26 май (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика