RU

Последние новости

09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  0 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  6 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  9 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими? Новости

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими?

Олий Лига 18-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Жума куни «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида «Пахтакор»га қарши саф тортади.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам жуда зарур. «Динамо» иккинчи даврани мағлубият билан («Металлург» ва «Шўртан») бошлаган бўлса, Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» Навоийдан дуранг билан қайтиб, Тошкентда «Нефтчи»га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0.

18-тур олдидан «Динамо» турнир жадвалида айни дамда 19 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, «Пахтакор» 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонадан ўрин олган. «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққан бўлса, «Пахтакор» кубок баҳсларидан чиқиб кетган.

СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ…

«Динамо» жамоаси сафидаги бир қатор футболчилар ўз вақтида «Пахтакор» сафида тўп суришган. Жумладан, Темур Жўраев, Алексей Николаев, Фарҳод Тожиевлар ўз вақтида пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлишса, черногориялик Аднан Ораховац сўнгги уч мавсумни ушбу клуб сафида ўтказаётганди. «Пахтакор»дан ижара асосида ўйнаётган Саиджамол Давлатжонов бу турда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

«Пахтакор» етакчиларидан бири Жамшид Искандеров эса «Пахтакор»гача Олий Лигадаги дебютини айнан «Динамо»да нишонлаб, Самарқандда фаолият юритган. Шунингдек, Достон Ибрагимов ҳам ўтган мавсумни айнан «Динамо» сафида ўтказиб, бу йил «Пахтакор» сафида ҳаракат қилмоқда.

ЎЙИН РАВШАН ЭРМАТОВГА ТОПШИРИЛДИ

«Динамо» - «Пахтакор» учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади.

Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК КИМДА?

«Динамо» ва «Пахтакор» жамоалари Олий Лига тарихида ҳозирга қадар 45 бор куч синашишган. 35 учрашувда «Пахтакор», 6 ўйинда «Динамо» устун келган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 92:23 га тенг, меҳмонлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Пахтакор» 109 очкога эга бўлган бўлса, «Динамо» 22 очкони қўлга киритган.

«Пахтакор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. Бу 2015 йилда қайд этилган. «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

«Динамо» 6 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқанда мағлуб эта олмаяпти. Кўрамиз, биринчи даврада 16 йиллик нохуш анъанани бузган «Динамо» энди 6 йиллик нохуш анъанага чек қўя олармикан…

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:

07.06.2015 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
26.04.2014 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР…
«Динамо» ўз майдонида бўлиб ўтган 22 та ўйиннинг 4 тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 14 бора уч очко билан қайтган. «Динамо» 2010 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқандда мағлуб эта олмай келмоқда.

СЎНГГИ ЎЙИН: «ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 0:1
Жамоаларнинг сўнгги ўйини жорий мавсумнинг 3-турида Тошкентда ўтганди. 12 март кунги баҳсда Самарқанд жамоаси 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйиб, сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этиб қайтганди. Ўшанда «Динамо» жамоасини пешқадамга айлантирган голга 88-дақиқада Раду Рогак муаллифлик қилганди.

АНОНС:
Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Учрашув стадиони:
«Динамо» Марказий ўйингоҳи.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00
Ўйин чиптаси нархи: 7 000 cўм.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика