RU

Последние новости

17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  1 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  5 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  10 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   7 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  6 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди Новости

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди.

«Динамо» стадионида кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси Биринчи лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Жомбой»га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «Динамо» рақибидан тажриба бобида устун эканлигини кўрсатди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Темур Усмонов голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Сардор Эминовнинг тўп оширишини яна ўша Усмонов голга айлантириб, дубль қайд этди. 68-дақиқада Темур Исмоилов фарқни учтага оширган бўлса, 72-дақиқада Шохруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди – 4:0.

Маълумот учун, «Динамо» Про лига 1-турида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул
қилади.

17 март (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд
«Динамо» - «Жомбой» - 4:0
Голлар:
Темур Усмонов 60, 64, Темур Исмоилов 68, Шохруҳ Абдураҳмонов 72.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов, Тимур Ҳакимов, Акмал Козимов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ғолиб Сарибоев, Сирож Мелиев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика