RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

"Динамо" ОЧЛ 1/8 финалида ўйнайдиган Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнади Новости

"Динамо" ОЧЛ 1/8 финалида ўйнайдиган Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнади

"Динамо" жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари йиғини доирасидаги 4-ўйинда майдонга тушди.

Бу сафарги ўртоқлик баҳсида Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонининг "Ал-Файҳа" клубига қарши майдонга тушди. ОЧЛда «Пахтакор»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган Саудия клуби тайёргарлик доирасида Самарқанд жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Абу-Дабидаги ўйинда Саудия клуби 6-дақиқада Наваф Ал-Ҳартининг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада "Динамо" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов Фарруҳ Икромовнинг узатмасидан кейин ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида саудияликлар ҳисобда яна олдинга чиқиб олган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Комил Шарофутдинов "Динамо" ҳужумини гол билан якунлади – 2:2.

Қизиқарли ўтган баҳсда "Динамо" клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал иштирокчиси билан дуранг ўйнади.

Ўртоқлик ўйини. 26 январ
Абу-Даби, «Elite Club» стадиони
"Ал-Файҳа" (Саудия Арабистони) - "Динамо" (Ўзбекистон) – 2:2
Голлар:
Наваф Ал-Ҳарти 6, Абдулҳамид Собири 84 – Санжар Шоаҳмедов 15, Комил Шарофутдинов 86.
"Динамо": Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Улуғбек Абдуллаев, Анвар Файзуллаев, Владимир Козак, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Фаррух Икромов, Анвар Хожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Салим Мустафоев, Душан Мийич, Хислат Халилов, Эммануэл Ягр, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳусниддин Ғофуров, Комил Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Хуршид Убайдуллаев, Жавлон Маликов.
 


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика