RU

Последние новости

08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  0 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  8 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  6 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  8 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  10 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  6 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  41 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  17 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  6 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради Новости

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркиби иккинчи даврада жиддий ўзгариши кутилмоқда.
Биринчи мавсумни 12 поғонада якунлаган самарқандликлар таркибига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилади. Ҳозирда жамоага "Насаф"дан Мизакамол Камолов, "Қизилқум"дан Олим Навкаров, Фаррух Ҳайдаров, "Шўртан"дан Дилавер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, "Пахтакор"дан Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Саънат Шихов каби бир неча маҳоратли ўйинчилар келиб қўшилиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ундан ташқари бугун йиғинни Самарқандда бошлайдиган "Динамо" сафига икки нафар хориждан легионер келиб қўшилиши кутилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек Тошкентдаги йиғинга Иракли Климиашвили келиши мумкин. Жамоани дарвозасига эса Темур Жўраевнинг келиши ойдинлашиб бормоқда.

Легионерлардан Александр Мельничук ва Владимир Киликевичларнинг жамоани тарк этгани ҳақида хабарлар бор. Янги келиб қўшилган легионерлар биттаси Сербиядан бўлса, биттаси Россиядан. Улар ҳақида ҳал тўлиқ маълумот берилмаган. Ундан ташқари жамоа ўз таркибига биринчи лига вакили "Шердор" дан ҳам бир неча футболчини қайтариб олиб келади. Ўтган йилларда "Динамо" шарафини ҳимоя қилган футболчилар ўтган мавсум бошида биринчи лигага жўнатилган эди. Айнан мана шу футболчилардан бир нечтаси яна қайтдиган бўлса, "Динамо" шарафини ярим мавсум ҳимоя қилган бир неча футболчи "Шердор" га бориб қўшилади.

"Динамо" 18 июль куни ОЗТМ стадионида "Шердор" га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бундан ташқари "Пахтакор"га ва "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши  режалаштирилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика