RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

«Динамо» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди Новости

«Динамо» Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этди

Бугун Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Навоий шаҳрида Суперлиганинг яна бир вакили “Қизилқум” клуби меҳмони бўлиб, сафардан ғалаба билан қайтди.

Ушбу назорат баҳсида Навоий жамоаси бош мураббийи Ҳамид Актамов ҳам, Самарқанд клуби бош мураббийи Даврон Файзиев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўртоқлик учрашуви ҳам қизғин курашларга бой, шиддатли ўтди.

41-дақиқада “Қизилқум” футболчиси Артур Геворкян ўйинда ҳисобни очди ва жамоалар танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Динамо” сафида захирадан майдонга тушган ҳужумчи Санжар Баратов 59-дақиқага келиб мувозанатни тиклади, 1:1.

Ушбу голдан руҳланган “Динамо” футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Натижада 72-дақиқада самарқандлик 23 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров “Қизилқум” дарвозасига иккинчи голни киритди, 1:2.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Динамо”нинг захирадан тушган яна бир футболчиси ўз сўзини айтди. 19 ёшли яримҳимоячи Жасур Ашуров ҳужумни муваффақиятли якунлади, 1:3.

Бу голдан кейин ҳужум қилишда давом этган навоийликлар яна битта гол уришди. Бу сафар ҳам туркманистонлик легионер Артур Геворкян “дубли” эвазига ҳисобни қисқартирди, 2:3.

Ўртоқлик учрашуви.
Навоий шаҳри. 1 февраль (жума)


«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО» - 2:3

Голлар:
Артур Геворкян 41, 89 – Санжар Баратов 59, Амиржон Сафаров 72, Жасур Ашуров 86.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Салим Мустафоев, Миржалол Қосимов, Алишер Саноев, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Мурод Бобожонов.
Захира: Артём Макосин, Суҳроб Ярашев, Ҳумоюн Абдуалимов, Бекзод Ғанижонов, Азизбек Усмонов, Сардор Жаҳонов, Элдор Бойматов.

“Динамо”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Отабек Нарзуллаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Обид Ҳакимов, Бобур Қосимов, Дилмурод Каримов,  С.Абдуллажонов, Темур Шарипов, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Воҳид Шодиев, Санжар Баратов, Комил Шарофутдинов, Шерзод Жалилов, Миркомил Локаев, Жасур Ашуров.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика