"Динамо" "Насаф" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
04 сен 2014 16:16
Новости
"Динамо" "Насаф" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Миллий терма жамоамизнинг 4- ва 8 сентябрь кунлари Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари боис Олий Лигамизда икки ҳафталик таътил юзага келди.
Шу боис 27 август куни ўтган «Динамо» - «Андижон» (2:0) учрашувидан кейин жамоамиз аъзоларига 3 сентябрь кунигача бир ҳафталик таътил эълон қилинганди. Чоршанба кунидан эса жамоа аъзолари яна Самарқанддаги қароргоҳимизда тўпланиб, машғулотларга киришишди.
Жамоамиз 19-тур доирасида 12 сентябрь куни «Пахтакор»га қарши Тошкентда майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан жамоамиз 7 сентябрь якшанба куни Қаршида «Насаф»га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Жамоамиз 19-тур доирасида 12 сентябрь куни «Пахтакор»га қарши Тошкентда майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан жамоамиз 7 сентябрь якшанба куни Қаршида «Насаф»га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Комментарии