"Динамо" мухлислари Бекободга боришади
02 мар 2017 10:57
Новости
"Динамо" мухлислари Бекободга боришади
«Динамо» жамоасини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётган, янги мавсумни интиқлик билан кутган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 1-тури доирасида Бекободга боришади.
Хабарингиз бор, дастлабки тур
доирасида «Динамо» 3 март куни Бекободда «Металлург» меҳмони бўлади.
Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари жума куни соат 9:00да
«Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 10:00да автобус билан Бекобод
шаҳрига жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Ўйинда севимли жамоамиз «Динамо»ни
қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни бизнинг сафга қўшилишларини
кутиб қоламиз.
Батафсил маълумотлар учун +99897 920 24 40 (Шавкат), +99890 657 56 40 (Усмон) телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Металлург» - «Динамо» учрашуви 3 март, жума куни соат 15:30да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии