RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

«Динамо» - «Металлург»: Устунлик кимда? Новости

«Динамо» - «Металлург»: Устунлик кимда?

5 август куни Олий Лига иккинчи даврасига старт берилади. Турнинг эътиборли ўйинларидан бирида «Динамо» Самарқандда «Металлург» жамоасини қабул қилади.

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Ўзбекистон миллий чемпионати 16-тури доирасидаги Самарқанд ва Бекобод жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди. Унга кўра, ўйин Шерзод Қосимов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков бўлса, ЎзПФЛ вакили сифатида Бобур Ҳайдаров ташриф буюради.

Олий Лига, 16-тур
5 август, шанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00.

ТАРКИБДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР?

«Динамо» жамоаси давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар қилишга эришди. Клубни Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Омаджон Тайлоқовлар тарк этишган бўлишса, уларнинг ўринга ҳужумчи Фарҳод Тожиев, ҳимоячи Аднан Ораховац ва яримҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоиловлар келиб қўшилишди.

«Металлург» таркибидаги ўзгаришларга эътибор қаратадиган бўлсак, клубни Суҳроб Султонов, Ислом Қобилов, Достонбек Турсунов, Камронбек Копадзе, Вусол Магерамов, Дониёр Исмоиловлар тарк этишди. Янги футболчилар сифатида «Обод»дан Аброр Ҳусаинов ҳамда «Бунёдкор»дан Жавоҳир Эсонқуловлар қайтишди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН


«Динамо» жамоаси ушбу рақиб билан сўнгги бор Олий Лига 1-тури доирасида Бекободда учрашган эди. Ушбу баҳсда «Динамо» жамоаси кўпчилик учун кутилмаганда «Металлург»ни сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтган эди. Дастлабки гол автогол сифатида қайд этилган бўлса, 89-дақиқада Акмал Бозоров жамоамизнинг иккинчи голини киритиб, ғалабани таъминлаганди.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК КИМДА?

Самарқанд ва Бекобод клублари Олий Лига доирасида 35 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Шу ўйинлардан 17 тасида самарқандликлар ғолиб бўлишган, 10 та ўйинда “Металлург” ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 53:38ни ташкил қилмоқда. Бу ўйинларда “Динамо” 59 очкони, “Металлург” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Динамо”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0. “Металлург”нинг “Динамо” устидан қозонган йирик ғалабаси – 3:0.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

02.05.2015 «Динамо» - «Металлург» 1:0
23.03.2014 «Динамо» - «Металлург» 2:0
29.10.2013 «Динамо» - «Металлург» 1:0
27.08.2012 «Динамо» - «Металлург» 3:2
01.10.2011 «Динамо» - «Металлург» 3:1

15 ЙИЛЛИК АНЪАНА…

Жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташлаб шуни билиш мумкинки, «Динамо» сўнгги 15 йил давомида «Металлург»ни Самарқандда мағлуб этиб келмоқда. Бекободликлар сўнгги марта 2002 йилда кўхна шаҳардан ғалаба билан қайтишган. Шундан кейин улар бу жамоани мухлислари қаршисида мағлуб эта олишмаган. Самарқанддаги ўйинларда “Динамо” 14 марта уч очкога эга бўлган. 2 та учаршувда дуранг қайд этилган. “Динамо” ўз уйидаги охирги 13 та ўйинда Бекобод клубига мағлуб бўлмаган.

Усмон Ибодов, «Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика