RU

Последние новости

23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  2 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  41 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4

“Динамо” – “Металлург”. Превью Новости

“Динамо” – “Металлург”. Превью

Бекободнинг "Металлург" жамоаси 23 ноябрь санасида ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Қуйида ушба жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

Coca Cola Суперлига 24-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 37 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида динамочиларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 55:42, самарқандликлар фойдасига. Тошкент вилояти вакилларининг “Динамо” билан ўйинларидаги энг йирик ғалабаси 3:0 ни ташкил этади. Бекободликлар бир марта ўз майдонларида, бир марта эса рақиблари майдонида шундай ҳисобда зафар қучган. Сафардаги йирик ютуқ ушбу жамоаларнинг 2017 йилги чемпионатдаги тўқнашувида қайд этилган. Самарқандликлар эса “Металлург”ни бир марта 5:0 ҳисобида доғда қолдирган. Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Мазкур жамоаларнинг бу йил биринчи даврада Самарқандда кечган учрашувида омад мезбонларга кулиб боққанди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очган бўлса, орадан саккиз дақиқа ўтиб Музаффар Музаффаров ҳисобни тенглаштирганди. Ўйин дуранг билан якунланадигандек бўлиб турган бир пайтда 90+3 дақиқада Миркомил Лоқаев майдон эгаларига ғалаба келтирувчи тўп муаллифига айланганди. “Металлург” мавсумдаги биринчи, аламли мағлубиятни Самарқандда қабул қилиб олганди.

Бекободда ўтказилган учрашувлар статистикасига тўхталадиган бўлсак, 36 учрашувнинг 9 тасида майдон эгаларининг қўли баланд келган. 6 ўйинда томонлар битимга келишишган бўлишса, 3 та баҳс меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 24:14.

Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.03.2017 “Металлург” – “Динамо” – 0:2
19.09.2015 “Металлург” – “Динамо” – 4:2
09.08.2014 “Металлург” – “Динамо” – 3:0
16.03.2013 “Металлург” – “Динамо” – 0:0
15.06.2012  “Металлург” – “Динамо” – 2:1


“Динамо” ҳақида

Мамлакатимизнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўрнида турадиган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 1960 йилда асос солинган. Клуб турли йилларда ўз номини ўзгартириб келган. 1960-63 йилларда – “Динамо”, 1963-67 йилларда – “Спартак”, 1967-68 йилларда – “Сўғдиёна”, 1968-70 йилларда – “Самарқанд” ФК, 1970-76 йилларда – “Спартак”, 1976-1991 йилларда – “Динамо”, 1991-93 йилларда – “Мароқанд”, 1993-97 йилларда – “Динамо”, 1997-98 йилларда – “Афросиёб”, 1998-2000 йилларда – “Самарқанд” ФК, 2000-2008 йилларда – “Самарқанд-Динамо” ва ниҳоят 2008 йилдан то шу кунгача яна “Динамо” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келаяпти.

Клуб анчагина бой тарихга эга. Собиқ Иттифоқ биринчиликларида, Кубок ўйинларида номдор жамоалар устидан иродали ғалабаларга эришган, мамлакатимиз Мустақиллигини эълон қилгач Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келган. Бироқ турли мавсумларда барқарор ўйин кўрсата олмаганлиги боис қуйи лигага тушиб кетган онлар ҳам бўлган. Жумладан, “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 703 та учрашув ўтказиб, шулардан 239 тасида ғалаба қозонган. 125 та учрашувда дуранг қайд этган. 339 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 849 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 1027 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.


Металлург

Камолиддин Таджиев - 63', Зохид Абдуллаев - 70', Исломбек Исокжанов - 76', Музаффар Музаффаров - 88', Аброр Тошкузиев - 90'

Суперлига. Тур 24

23/11/2019, 14:30

0
:
5
Завершен

Динамо

45'
90'
63'  Камолиддин Таджиев
70'  Зохид Абдуллаев
76'  Исломбек Исокжанов
88'  Музаффар Музаффаров
90'  Аброр Тошкузиев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика