RU

Последние новости

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  2 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  8 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

"Динамо" "Бухоро"ни мағлуб этди Новости

"Динамо" "Бухоро"ни мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарликнинг учинчи босқичини ҳам Тошкентда ўтказаётган «Динамо» жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Ушбу баҳсда самарқандликлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сингари бухороликлар клуби устози Эдгар Гесс ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Қизиқарли кечган учрашувда «Динамо» жамоаси устунлик қилиб, буни ўйиндаги ҳисобда ҳам акс эттирди. Сўнгги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаётган Санъат Шихов ва Абдулло Набиевнинг киритган голлари жамоамиз ғалабасини таъминлади. Иккинчи бўлимда бухороликлар киритган гол эса фақат ҳисобнинг қисқаришига етарли бўлди.

Дарвоқе, ушбу учрашувдан олдин жамоамиз сафига иқтидорли ёш дарвозабон Асилбек Омонов келиб қўшилди. Ушбу посбон Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари билан омма эътиборига тушганди.

Назорат учрашуви.

20 февраль (пайшанба).

Тошкент, «Обод» майдони.

«ДИНАМО» - «БУХОРО» - 2:1 (2:0)

Голлар: Санъат Шихов 30, Абдулло Набиев 37 -

«Динамо»: Игорь Михайлов, Ойбек Нурбаев, Аваз Агалиев, Саддам Боймаматов, Алишер Саматов, Комил Шарофутдинов, Азамат Бобожонов, Fулом Урунов, Абдулло Набиев, Санъат Шихов, Фаррух Шотурсунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Омонов, Акмал Холмуродов, Акмал Бозоров, Сирожиддин Сайфиев, Искандар Холмирзаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика