RU

Последние новости

13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  0 13:11Пакета ”Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  6 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  8 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади Новости

«Динамо» «Бухоро» билан дуранг ўйнади

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Тошкентда навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар Даврон Файзиев шогирдлари Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги “Бухоро” клубига қарши майдонга тушишди. Учрашувда икки томон ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси вакиллари 14-дақиқада ҳисобни очишди. Ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхоновнинг бош билан йўллаган зарбаси Самарқанддан Қибрайга етиб келган мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди, 1:0.

Голдан кейин «Бухоро» жамоаси ҳам ҳужумкорликни оширди. Натижада 34-дақиқада ҳозирда “Бухоро” сафида тўп сураётган “Динамо”нинг собиқ футболчиси Достон Ибрагимов мувозанатни тиклади, 1:1.

Иккинчи бўлимда икки мураббий ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Баҳс якунига қадар самарқандликлар сафидан Отабек Нарзуллаев, Дилмурод Каримов, Нозим Умуровларда, бухороликлар таркибидан Акром Баҳриддинов, Раҳматулла Бердимуродовларда ҳам ҳисобни ўзгартириш имконият бор эди. Тенгкурашлар остида кечган баҳс ўйинга мос натижа билан якунланди – 1:1.

«Динамо» жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этади.

Назорат учрашуви.

12 февраль (cешанба). Қибрай

“ДИНАМО” – “БУХОРО” – 1:1

Голлар: 
Ҳакимхон Аъламхонов 14 – Достон Ибрагимов 34.

«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Миркомил Локаев, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов, Дамир Темиров, Сардор Эминов, Обид Ҳакимов, Санжар Баротов, Воҳид Шодиев. 

«Динамо»: (2-бўлим): Акром Хўжаев, Отабек Нарзуллаев, Шерзод Жалилов, Жасур Уринов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Мирзакамол Камолов, Бобур Қосимов, Темур Шарипов, Қадамбой Нурметов, Нозим Умуров.

«Бухоро» (1-бўлим): Н.Ашурматов, А.Кулеша, Р.Очилов, Т.Шамсиддинов, Ж.Убайдуллаев, Б.Шодмонов, А.Жўраев, А.Собиржонов, Д.Ибрагимов, М.Муҳиддинов, А.Тўраев.


“Динамо”нинг 3 ва 4-йиғиндаги назорат учрашувларида қайд этган натижалари:

25 январь. Қибрай
“Металлург” – “Динамо” – 1:0

26 январь. Тошкент

“Бунёдкор” – “Динамо” – 2:1

1 февраль. Навоий
“Қизилқум” – “Динамо” – 2:3

2 февраль. Қарши
“Насаф” – “Динамо” – 0:0.

8 февраль. Тошкент.
“Бунёдкор” - “Динамо” – 1:2

10 февраль. Тошкент.
“Динамо” – “Қирон”(Қозоғистон) – 0:0
“Динамо” – “Машъал” – 0:0

12 февраль. Қибрай
“Динамо” – “Бухоро” – 1:1.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика