RU

Последние новости

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  1 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  4 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

«Динамо» - «Бухоро»: 43-учрашув кимга аталади? Новости

«Динамо» - «Бухоро»: 43-учрашув кимга аталади?

Турнинг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Олий Лига стартида яхши таассурот қолдираётган икки жамоа «Динамо» ва «Бухоро» ўзаро баҳсда майдонга тушишади.


ЎЙИН СЕРАЗЕТДИНОВГА ТОПШИРИЛДИ


Олий Лига 6-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, «Динамо» - «Бухоро» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик Виктор Серазетдиновга топширилди. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков.

Олий Лига. 6-тур.
15 апрель (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
Учрашув бошланиш вақти: 17:00, «Динамо» стадиони.

ЖОРИЙ МАВСУМДА…

Самарқанд ва Бухоро жамоалари жорий йилги мавсум олдидан ҳам ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишганди. Февраль ойида Тошкентда ўтган баҳсда Улуғбек Бақоев шогирдлари жамоамиз устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. 6 февраль кунги баҳсда «Динамо»дан Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, «Бухоро»дан Иван Нагаев ва Санъат Шиховлар голларни уришганди.

Олий Лиганинг дастлабки 5 турида «Динамо» сингари «Бухоро» ҳам 3 та ғалаба, икки мағлубиятга учраган ҳолда турнир жадвалида голлар нисбатига кўра, 5 ва 7-ўринларни эгаллаб туришибди.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари Олий Лигада шу кунгача 42 бор куч синашишган. Шундан 20 та баҳсда “Бухоро”, 15 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 7 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 57:53. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 67 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 52 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Самарқандда бўлиб ўтган 20 та ўйиннинг 11 тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Тўртта баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган. 5 та учрашувда “Бухоро” уйига ғалаба билан қайтган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйини 2015 йилнинг 8 август куни ўтказилиб, Самарқанддаги ўша баҳсда Илдар Маматказин ва Феруз Бобоқуловларнинг голлари «Динамо»га ғалаба келтирган эди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1

ЭСКИ ТАНИШЛАР…


«Динамо» - «Бухоро» учрашуви айни дамда икки жамоада тўп сураётган аксарият ўйинчилар учун алоҳида аҳамиятга эга.

Жумладан, «Динамо»нинг бухоролик ҳужумчиси Сардор Сулаймонов ўтган мавсумда «Бухоро» клуби шарафини ҳимоя қилган. Бироқ, бу баҳсда у собиқ жамоасига қарши ўйнай олмайди. Сабаби Сулаймонов ўтган ўйинда қизил карточка олиб, «Бухоро» ва «Бунёдкор»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

«Бухоро» таркибидаги мураббий ва аксарият футболчилар ҳам бегона эмас. Хусусан, жамоа мураббийи Улуғбек Бақоев 2010 йилги мавсумда «Динамо» шарафини ҳимоя қилган бўлса, ҳимоячи Артём Филипосян (2015), ҳужумчи Иван Нагаев (2011-2013) ва ярим ҳимоячи Санъат Шиховлар (2013-2014) «Динамо» шарафини муносиб ҳимоя қилишган.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика