«Динамо» - «Бунёдкор» учрашуви бошланиш вақти маълум
04 окт 2017 13:52
Новости
«Динамо» - «Бунёдкор» учрашуви бошланиш вақти маълум
ФИФА кунлари боис, Олий Лигада юзага келган қисқа танаффусда Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашувлари ўтказилади.
Жумладан, 6 октябрь, жума куни Самарқандда ярим финал жавоб учрашуви доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилади. «Динамо» марказий ўйингоҳида ўтадиган учрашув соат 15:00 да бошланади. Финал йўлланмасини тақдим этувчи ушбу ўйин чипталари «Динамо» стадиони кассаларида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Бунёдкор» ўртасидаги Тошкентда ўтган дастлабки ярим финал баҳси 0:0 ҳисобида якунланган эди.
Ўзбекистон Кубоги–2017.
1/2 финал. Жавоб ўйини.
6 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Дастлабки учрашув – 0:0.
Учрашув бошланиш вақти: 15:00
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии