RU

Последние новости

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  2 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

"Динамо" - "Бунёдкор". Ким финалга чиқади? Новости

"Динамо" - "Бунёдкор". Ким финалга чиқади?

6 октябрь, жума куни барчанинг эътибори Самарқандда ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Бунёдкор» ўйинига қаратилади.

Финал йўлланмасини тақдим этувчи қарама-қаршилик олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига эътибор қаратамиз.

ЯРИМ ФИНАЛНИ ЗОКИР ҚОДИРОВ БОШҚАРАДИ

Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди.

ПФЛ эълон қилган рўйхатга биноан, учрашувни навоийлик рефери Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга қанотларда Обид Жумаев ва Руслан Самандаров ёрдам бериб боради. Ўйин назоратчиси Арслон Хотамов.

Ўзбекистон Кубоги-2017.
Ярим финал. Жавоб учрашуви.
6 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Дастлабки учрашув – 0:0.
Учрашув бошланиш вақти: 15:00
ТВ-трансляция: «Спорт ТВ» (такрор, 22:10)

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: 22-ТЎҚНАШУВ
«Динамо» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро бугунгача 21 марта тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларда статистика «Бунёдкор» устунлигини кўрсатмоқда. «Бунёдкор» 15 та ўйинда ғолиб бўлган, 3 та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Динамо» ушбу рақибни ҳозиргача бир марта мағлуб этган.

Тўплар нисбатида ҳам устунлик «Бунёдкор» томонида - 38:9. «Бунёдкор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. «Динамо»нинг ягона ғалабаси – 1:0.



Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
12.10.2017 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
12.10.2015 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:1
06.04.2014 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
18.04.2013 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1.

ТЎРТИНЧИ УЧРАШУВ
Ушбу жамоалар 2017 йил ҳисобидан 4-марта тўқнаш келишмоқда. Олий Лига биринчи давра баҳсида Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки учрашуви доирасида «Бунёдкор» майдонида ўтган баҳсда ҳам дуранг – 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Учинчи тўқнашув Олий Лига иккинчи даврасидаги учрашув сифатида қайд этилиб, унда «Бунёдкор» Самарқандда 0:2 ҳисобида зафар қучганди. Кўрамиз, финал йўлланмасини тақдим этувчи тўртинчи баҳсда ким ғолиб бўларкин…

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Меҳмон жамоа «Бунёдкор» сўнгги 7 учрашувдан 6 тасида ғалабага эришди, 1 ўйинда дуранг қайд этди.

«Динамо» эса иккинчи даврада ҳали ғалаба нималигини билгани йўқ. Жамоа сўнгги 7 учрашувдан тўрттасида дуранг, учтасида мағлубиятга учради.

«Динамо»нинг сўнгги 7 ўйини натижаси:
«Шўртан» - «Динамо» - 1:0
«Динамо» - «Пахтакор» - 0:0
«Навбаҳор» - «Динамо» - 1:0
«Динамо» - «Қўқон-1912» - 0:0
«Бухоро» - «Динамо» - 0:0
«Динамо» - «Бунёдкор» - 0:2
«Сўғдиёна» - «Динамо» - 0:0

«Бунёдкор»нинг сўнгги 7 ўйини натижаси:
«Бунёдкор» - «Олмалиқ» - 1:0
«Насаф» - «Бунёдкор» - 0:1
«Бунёдкор» - «Олмалиқ» - 2:0
«Қизилқум» - «Бунёдкор» - 3:3
«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 2:0
«Динамо» - «Бунёдкор» - 0:2
«Бунёдкор» - «Машъал» - 4:0

КИМ ҚАНДАЙ ЕТИБ КЕЛДИ?


«Динамо» ярим финалгача «Зомин», «Олмалиқ», «Машъал» тўсиғидан ўтган бўлса, «Бунёдкор» «Шўртан» ва «Нефтчи»ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди.

ФАКТ… СЎНГГИ МАРТА ФИНАЛДА...

«Бунёдкор» сўнгги бор 2015 йилда Жиззахда «Насаф»га қарши Ўзбекистон Кубоги финалида тўп суриб мағлубиятга учраган бўлса, «Динамо» 2000 йилда Тошкентда кубок финалида «Дўстлик» жамоасига мағлуб бўлган эди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика