RU

Последние новости

«Динамо» бир қатор футболчилар билан хайрлашди Новости

«Динамо» бир қатор футболчилар билан хайрлашди

2020 йилги мавсумдан кейин «Динамо» жамоаси билан шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар клубни тарк этиб, бошқа жамоаларга ўтишди.

Жумладан, дарвозабонлар – Шохруҳжон Раимов, Эркин Жабборов, ҳимоячилар – Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Искандар Сиддиқжонов, яримҳимоячилар – Дамир Темиров, Бобур Қосимов, Фарҳод Намозов, Шарофиддин Шобиров, Элдор Бойматов, ҳужумчилар – Амиржон Сафаров, Андрей Сидоров, Азамат Алланиёзов клуб билан хайрлашишди.

Шунингдек, 2020 йилда «Динамо» сафида ижара асосида тўп сурган Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Шаҳбоз Нуриддинов ва Ойбек Нурматов ҳам ўз клублари сафига қайтишган.

«Динамо» жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга, шу жумладан Самарқанддаги кўп йиллик фаолиятидан кейин бошқа жамоага ўтишга қарор қилган клуб тарбияланувчиларига ҳам ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика