RU

Последние новости

16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди Новости

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Теги :  Динамо
Янги мавсумга Ҳаким Фузайлов қўл остида тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Икки ҳафтадан буён Самарқандда машғулотлар ўтказаётган жамоа сафида бир қатор футболчилар кўрикда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби аксарият футболчилар масаласида аниқ қарорга келгач, клуб бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб, аксарияти билан келишувни узайтирди.

Хусусан, «Динамо» жамоаси сафида 2020 йилги мавсумда ҳам тўп сурган ҳимоячи Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, дарвозабон Фарҳод Раҳматов билан шартнома узайтирилиб, футболчилар 2021 йилда ҳам «Динамо» сафида қоладиган бўлишди. Шунингдек, амалда шартномаси бўлган яримҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмонов ҳам янги мавсумни «Динамо» сафида бошлайди.

«Динамо» билан 2021 йилнинг июль ойига қадар шартномаси бўлган дарвозабон Ботирали Эргашев билан амалдаги келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилингани боис, футболчи жамоа билан хайрлашди. «Динамо» ПФК Ботирали Эргашевнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Жисмоний тайёргарликлар «Олимпия» стадиони залида ўтказилаётган бўлса, машғулотлар Чархин ва Самарқанд туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика