RU

Последние новости

20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  2 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик" Новости

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик"

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Динамо" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи турданоқ бундай масъулиятсиз ўйнаш керак эмас. Клубимиз, қолаверса мухлисларимиз учун албатта аламли ачинарли. Бугун биринчи ўринда характер борасида рақибга ютқаздик. Йигитлар буни ҳис қилишгани йўқ. Нега бундай юз берди айтиш қийин. Деярли ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса иккинчи гол руҳан синдириб қўйди, дея оламан. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. 

- Жуда қисқа вақт ичида тўп ўтказиб юбординглар. Бугун асосий хато ҳимоядами ёки дарвозада?

- "Динамо" биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Улар ғалабага лойиқ. Жамоамда характер кўрмадим. Шу нарса мени хавотирга соляпти. Ютқазиш мумкин, ортиқча гап-сўз йўқ. Лекин ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Курашларда ютқаздик. Яккакурашларда имкониятни бой бердик. 

- Бугун "Машъал" таркибида ёшлар кўп эди...

- Биласиз, "Машъал" доим ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратади. Академиямиздан чиққан икки нафар футболчини туширдик. Бундай ўйинларда тажриба керак. Хатолар бор, шу орқали керакли кўникмага эга бўлишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика