RU

Последние новости

18:59Суперлига. "Машъал" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  3 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10

Дилявер Ваниев: "Суюнов ва Қувватов "Насаф" академиясидан чиқмаган" Новости

Дилявер Ваниев: "Суюнов ва Қувватов "Насаф" академиясидан чиқмаган"

"Машъал" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечган воҳа дербисидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. “Насаф” биз учун принципиал рақиб ҳисобланади. Улар қанотларда ҳавфли ўйин кўрсатади. Футболчилар эса бунга имконият беришмади. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ўйинга тайёрлаган режамиз иш берди. Рақиб бизни қайсидир маънода ортга қайтишга мажбур қилди. Камчиликлар, хатолар бўлди. Лекин чизиқлар орасидаги ҳудудларни ёпиш ва рақибни қанотга ўтишга мажбур қилиш борасидаги кўрсатмаларимизни йигитлар яхши бажаришди.

Бугун дарвозабонимиз яхши ўйин намойиш қилди. Кичик хатолар бўлиб турди. Лекин, унга катта эътироз йўқ. У “Машъал” академиясидан чиққан. Билсангиз, телевизорда ва бошқа ОАВда Элдор Суюнов, Санжар Қувватовни “Насаф”дан чиққан дейишади. Аслида улар ҳам клубимиз тарбиялананувчилари ҳисобланади. Жамоамиз кўплаб посбонларни етиштириб берган. Ҳозирда “Локомотив”да тўп тепаётган Жавоҳир Илёсов ҳам бунга бир мисол.

“Насаф” академияси ҳам зўр. Бу клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган. Шу боис “Пахтакор” ушбу жамоадан кўплаб футболчиларни олади.

Бир очкодан қониқиш хосил қилдимми? Келинг, очиқчасини айтай, натижа қайсидир маънода мени қаноатлантирди”,- дейди Дилявер Ваниев.



Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика