RU

Последние новости

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  2 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  23 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман" Новости

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун бошқача вариантда ўйнамоқчи эдик, чизиқлар орасидаги компактликни ушлай олмадик. "Пахтакор"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Очко ишлашга умид қилган эдик. Йигитларга эътирозим йўқ. "Пахтакор" маҳорат бобида кучли эди. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман. Учинчи ва тўртинчи голларни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Индивидуал хатолар панд берди. Биринчи голни яна кўриб чиқиш керак, менимча футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди",- дейди Ваниев.

- "Машъал" бугун мағлубиятга учраган бўлсада жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш бор. Бу ўзгаришни қандай изоҳлай оласиз?

- Йигитлардан ҳаммасини оддийликдан ва бошқатдан бошлашимизни сўрадим. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилдими ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак. Шунингдек схемада ўзгариш қилдик. Ўнг қанотда ёш футболчини туширдик. Тўғри тактик жиҳатдан айрим хатоларга йўл қўйди. Лекин, ўйини ёмон эмас. Кейинги учрашувларда туширишни ўйлаб кўрамиз. Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти. 

- Жамоанинг олти ойдан бери маош олмаётгани ҳақида гаплар юрибди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

- Аввал ҳам айтгандим. Молиявий томондан муаммоларимиз бор. Бу борада аниқ жавоб бера олмайман, раҳбариятга мурожаат қилганингиз маъқул. Футболчиларни тиклаш қийин. Улар билан муносабатим яхши. Футболчиларга шундай шароитда майдонга тушиб ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман. 

- Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчи Абдумалик Норқобиловнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Уни майдонга туширдим, айнан Машариповга қарши қўйдим. Ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" билан учрашувда ҳам имконият беришимиз мумкин. Ифеани ва Сирожиддин Қўзиев дисквалификация сабаб қайдномадан ўрин олмади. Никита Павленкода жароҳат бор.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика