RU

Последние новости

01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  12 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман" Новости

Дилявер Ваниев: "Мағлубиятлар учун масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.





"Кетма-кет олтита мағлубиятда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман. "Пахтакор" билан ўйинга жамоани ким тайёрлашини раҳбарият ҳал қилади. 

Бугун йигитларга ишонгандим, аммо кўрдимки уларда пасайиш кузатилмаган, футболчилар қандайдир руҳий ўрага тушиб қолишгандек". 

- Жамоа ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетиши керак, деб ўйлайсиз? 

- Фақат меҳнат қилиб, бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари кейинги ўйин олдидан кўплаб футболчилар дисквалификацияга учрашди.

- Омадсиз натижалардан кейин мухлисларнинг эътирозларини ҳам эшитдингизми? 

- Бу мутлақо нормал ҳолат. Тўғри ёқимсиз, аммо буни тўғри қабул қиламан. Ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади, бунинг учун раҳбариятга раҳмат. Ҳа, кичик муаммолар бўлди, яширмайман. Аммо ҳозирги молиявий ҳолатда бунчалик шароит яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. 

- Сизнингча пенальти бормиди? 

- Жарима майдончаси ичида эҳтиёт бўлиш шарт. Аслида олдинроқ яхшироқ ўйнаб ижобий натижани қўлга киритсак бўларди. Демак ,мураббийлик малакам шундай экан.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика