Дилявер Ваниев: "Ҳакамлик ҳақида савол бермаганингиз маъқул"
15 июн 2020 21:01
Новости
Дилявер Ваниев: "Ҳакамлик ҳақида савол бермаганингиз маъқул"
Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
“Натижадан умуман қониқмадим, сабаби 2 та тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бораётгандик. Менимча, ўйин бўйича устунлик қилдик, ўйин охирида эса рақиблар кучли босим қилишди. Стандартлардан унумли фойдалана олмадик, машғулотларда бу бўйича анча кўп иш олиб боргандик.
Ҳакамларга эътирозингиз борми?
Бу каби саволларни менга бермаганингиз маъқул. Буни ҳакамлар қўмитасининг ўзи ҳал этади, батафсил кўриб чиқиб, бир хулосага келишади.
Жамоадаги легионерлар ҳақида
Яхши ўйнашди. Кутилмаган ўзгариш озроқ халақит қилди. Умуман олганда, уларнинг ўйинларидан қониқдим.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии