RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  0 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади" Новости

Дилявер Ваниев: "Ғиждувон" ҳали кўп жамоаларга "бошоғриқ" бўлади"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Ғиждувон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ҳар икки жамоа ҳам фаоллик кўрсатди. Ўз ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилган ва қониқмаган жиҳатларим бор. Хавфли вазиятлар яратиш борасида жамоамиз вакиллари жуда яхши ҳаракат қилишди. Бироқ ҳужумларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик. 

- Ўтган турда Ғиждувон" шу майдонда "Қўқон-1912"га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди. "Машъал" ҳам Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган клуб. Нега "Ғиждувон" бугун мағлуб этилмади?

- Ҳозир бизда футбол яхши ривожланиб бораяпти. Ҳеч бир натижани олдиндан айтиш қийин. Масалан кеча "Зомин" Суперлига вакили "Локомотив" билан 2:2 ҳисобида ўйнади. "Ғиждувон" ёмон жамоа эмас. Балки уларнинг натижалари чемпионат доирасида ёмонроқ кўринаётгандир. Жиддий таҳлил қилсангиз, бу жамоа Про-лиганинг навбатдаги тур учрашувларида ҳар қандай жамоага "бошоғриқ" бўла олади.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз захирадан 2004 йилда туғилган футболчиларни майдонга туширдик. Академиямиз тарбияланувчиларига имконият бераяпмиз, уларга ўйин амалиёти ва тажриба керак.

- Украиналик легионернинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Микола Агапов анча муддат футболдан четда қолган, машғулотлар ўтказмаган. ФИФА украиналик футболчиларга трансфер борасида имконият бергач, у таркибимизга келиб қўшилди. Ўйиндан-ўйинга мослашиб боради. Тўпни ўзида сақлаши, вазиятлар яратиши билан алоҳида ажралиб турди. Биз унга майдондаги тактик вазифаларини ҳам тушунтириб бораяпмиз.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика