RU

Последние новости

18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  1 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:05Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  4 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  7 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  6 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  5 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  11 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман" Новости

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман"

"Машъал"нинг бир неча йиллик сардори Дилявер Ваниев ҳам кечаги тадбир давомида "CA"га интервью беришга вақт ажратди.
- Жамоа бу йил биринчи лигада иштирок этди. Олий лигага қайтишга сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Шахсан мен бунга шубҳа қилмагандим. Сабаби олий лига ва биринчи лига ўртасидаги фарқни билардим. Фақат мен олий лигага 6 тур қолганида чиқамиз деб ўйлагандим, якунда эса 4 тур қолганида элита масаласини ижобий ҳал қилдик.

- 2013 йилги мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Биласизми, шу йилга қадар деярли барча ўйинларда иштирок этардим, ҳатто алмаштирилмасдим ҳам. Аммо жорий йилда олган жароҳатим туфайли 10та турни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Кўпчилик мендан кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнайсизми деган саволни бермоқда. Шуни маълум қилишим мумкинки 2014 йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охирги мавсум. 2015 йил футбол ўйнамаслигим аниқ. Янги йилда клубда ёрдамчи мураббий бўлишга рухсат берувчи лицензияни оламан. "Машъал"дагилар ҳозир менга мураббийлар ёки клуб тизимидан иш таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда кейинги йил ўйлаб кўраман.

- "Машъал" яна олий лигага қайтди. Клуб олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Мухлислар клубимиздан олдинги даврларни кутмоқда. Лекин реал олиб қарасак совринли ўринлар учун курашадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо бу дегани яна олий лигада жон сақлаш учун курашамиз дегани эмас. Ўз майдонимиздаги барча ўйинларда исталган жамоага қарши жанг қиламиз. Менимча жамоамиз мусобақа жадвалининг ўрталарида юришга ҳақли.

- Айтиб ўтганингиздек келаси мавсум футболчилик фаолиятингиздаги сўнггиси бўлар экан. Айтингчи клуб келажаги бўлган ҳимоячилар ҳақида нима дея оласиз?
- Тан олиш керакки, йилдан-йилга "Машъал"да рақобат кучайиб бормоқда. Таркибга кириш осон бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда академиямиздан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар бу йил биринчи лигада яхши ўйин намойиш этди, энди уларнинг ҳақиқий кучини олий лигада кўрамиз.

- Ҳимоячилар орасида айнан қайсиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Шерзод Файзиев бу йил анча ўсишга эришди. Унда кучли ҳимоячи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаса бўлди. Бундан ташқари Искандар Шойқулов ҳам ўзини кўрсатди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика