Дилшод Раҳматов: "Ҳозирда ҳар бир машғулотимиз финал даражасида ўтмоқда"
12 июл 2023 15:16
Новости
Дилшод Раҳматов: "Ҳозирда ҳар бир машғулотимиз финал даражасида ўтмоқда"
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.
Терма жамоа етакчиси Дилшод Раҳматов олдиндаги мусобақларга тайёргарлик хусусида фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоа билан 8 июль санасидан машғулотларни бошладик. Бу Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга берилгандан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланади. Мундиалгача бўлган вақтдан тўғри фойдаланмиз, деб ўйлайман. Яқинда Тожикистонда CAFA турнири бошланади. Кейин саралаш, Осиё ўйинлари бўлади. Бу орқали Жаҳон чемпионатига муносиб тайёрланамиз. Ҳар бир ўйинчи, мураббийлар, раҳбарият жиддий киришган. Машғулотларимиз финал даражасида ўтяпти. Баҳодир Аҳмедов, Нодир Элибоев қолаверса бизга бегона бўлмаган испаниялик мураббий келди. Машғулотлардаги қўлланмаларни олдиндаги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дейди Дилшод Раҳматов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии