RU

Последние новости

22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 22:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" (матнли трансляция)  36 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  1 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  17 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  191 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  9 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  2 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  35 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  27 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз” Новости

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз”

Маълумки бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Инчеонда, гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади.
Афғонистонга қарши ўйин олдидан таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Дилшод ака, олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида ўтказаётган учрашувларини кўриш имкони бўляптими?
- Ҳа, албатта. Гуруҳдаги иккита ўйинни кўрдик.

- Хўш, бу борада ортда қолган ўйинлардан сўнг сизда қандай хулосалар пайдо бўлди?
- Биласизми, гуруҳимиздаги рақибларнинг савияси нисбатан бизникидан пастроқ. Шунинг учун улар ҳимоявий тактикани қўллади. Асосан қарши ҳужум остида тўп тепди. Очиғи, бундай рақибларга қарши ўйинлар доимо қийин кечади. Лекин терма жамоамиз имкон қадар мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

- Бугунги ўйин олдидан нима дея оласиз?
- Фақат ғалаба қозонишига тилакдошмиз. Бунинг учун экран қаршисидан бўлса ҳам хамюртларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва Яратгандан ижобий натижага эришишини сўраб қоламиз. Афғонистон билан ўйин қизиқарли ўтади деб таҳмин қиламан. Умид қиламизки, бугун йигитлар мураббийнинг берган кўрсатмаларини бехато бажаради ва йирик ҳисобда ғалабага эришади.

- Финалга қадар бориш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
- Сизга ҳозир бу борада тайинли гап айтишим қийин. Сабаби футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни жуда-жуда истаймиз. Йигитларимизда халқаро тажриба етарли. Халқимиз улардан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутмоқда. Бунга эришса бўлади. Бу йўлда терма жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, мазкур мусобақадан сўнг қайси футболчиларимиз хориж клубларига эксперт қилиниши мумкин?
- Олимпияда ўйинларида футбол ярмаркаси у қадар катта бўлмайди назаримда. Менимча келаси йил Австралияда бўладиган Осиё чемпионатида хорижлик скаутлар сони кўп бўлади. Эхтимол ҳозир Инчеонда ҳам футболчиларни мутахасисслар кузатишаётгандир. Агар шундай бўлса, “Пахтакор”нинг иқтидорли ўйинчилари Егор Кримец, Жамшид Искандаров ҳамда Игорь Сергеев каби ўйинчилар хориж клубларига ўтиши мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика