RU

Последние новости

23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  4 23:13А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина". Шомуродов захирада қолдирилди  5 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  2 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  2 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз” Новости

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
Дилшод Нуралиев мусобақанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдираркан, нафақат жисмонан, руҳан тайёр бўлиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Дилшод Нуралиев: “Биринчи ўйин жуда муҳим. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Бугунги икки ўйинда қайсидир жамоа ўта кучли, ёки ютқазганлар кучсиз деёлмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ютди.

Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мусобақага келганда ҳеч қачон фалон босқичгача борамиз деб гапиролмайсан. Фақат ғалаба учун ўйнаб, олға юриш керак.

Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир. Турнир аввалида ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп меҳнат қилдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика