RU

Последние новости

14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  3 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  3 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  17 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  0 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  9 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  5 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  21 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  25 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  2

Дилшод Нуралиев: «Илк ўйинда ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим» Новости

Дилшод Нуралиев: «Илк ўйинда ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим»

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Панамага қарши кечган илк ўйиндан сўнг хатолар устида ишлаш зарурлигини тан олди.
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Панамага қарши кечган илк ўйиндан сўнг хатолар устида ишлаш зарурлигини тан олди.

18 октябрь куни Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида Панамага қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ ҳодимларининг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев, илк ўйинда хатолар етарли бўлганини таъкидлади.

«Бундай катта мусобақалардаги илк ўйин доимо қийин кечади. Бундай паллада ҳаяжонни босиб олиш, хиссиётларни жиловлаш қийин», - дейди Нуралиев

«Панама терма жамоасида биринчи бўлимда яхши имконият бўлди. Агар улар бу имкониятдан фойдалана олганларида, барчаси бошқача кечарди. Бугунги ўйинни кузата туриб, ўйинимизда камчиликлар борлигини кўрдим. Аммо, Марокаш билан ўйинимизгача бу камчиликлар устида албатта ишлаймиз», - дея қайд этиб ўтди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. «Бугунги натижадан қониқдим, аммо ўйиндан кўнглим тўлмади», - дея қўшимча қилди Нуралиев. Бош мураббий ўйиндаги камчиликлар Марокашга қарши кечадиган 2-тур ўйинигача бартараф этилиши лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Биринчи тур ўйинларига қараб хулоса қилмаган бўлардим. Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Панама Хорватияга етарлича муаммо туғдира олишига шубҳам йўқ. Панама жуда яхши шаклланган жамоа. Уларда ҳам, Хорватияда ҳам салоҳият катта», - дейди Нуралиев.

Матбуот анжуманида иштирок этган Панама ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Хорҳе Вальдес эса, биринчи учрашувдаги мағлубият аламли бўлганини, аммо ушбу натижани тезда унутиб, ўйинни кучайтириш кераклигини таъкидлади.

«Вақтимиз кам. Қисқа вақт ичида катта ўзгаришларни амалга ошириш қийин. Шунчаки ўйинни яхшилашимиз керак», - дейди Вальдес.

«Вазифамиз қийинлашди, аммо бизда ҳали имконият бор. Хорватияни мағлуб этишимиз талаб этилади. Навбатдаги учрашувимиз бугунгисидан ҳам қийин бўлиши аниқ. Бугунги натижа адолатли бўлди. Бугун кучли бўлган жамоа ғалаба қозонди. Биз бор имкониятимизни ишга солдик», - дейди Вальдес.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика