RU

Последние новости

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  50 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз” Новости

Дилшод Нуралиев: “Ғалабани барча юртдошларга бағишлаймиз”

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон – Хорватия баҳси якунига етгач, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
- Бугунги ютуқдан жуда хурсандмиз. Стадионга келиб қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат. Ғалабани бутун Ўзбекистон аҳлига бағишлаймиз. Ҳамма кўрди, ўйин жуда оғир кечди, айниқса биринчи бўлимда ўзимиздан кутилган футболни намойиш қила олмадик. Аввалги учрашувда ҳам шунга ўхшаш ҳол содир бўлганди. Хорватия техник ва тактик жиҳатдан жуда кучли жамоа экан, менга уларнинг ҳаракатлари ёқди. Рақиб сафида 10-рақамда тўп сурган Халилович жуда илиқ таассурот қолдирди. Агар у жароҳат олиб, майдонни тарк этмаганида менимча, рақибни юта олмаган бўлардик. Тўғрисини айтсам, мен ҳам жамоамда Халиловичга ўхшаган футболчи бўлишини хоҳлайман.

- Жамоангиз кейинги босқичда Гондурасга қарши кураш олиб боради. Бу жамоани Панамага ўхшаш деб ҳисоблайсизми?

- Маълумки, Гондурас ҳам КОНКАКАФ минтақаси вакили ҳисобланади. Кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз мана энди маълум бўлди ва эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборамиз. Гондураснинг гуруҳдаги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиқамиз ва шунга яраша ҳозирлик кўрамиз. Билишимча, гондурасликлар бақувват футболчилар ва улар билан ҳам осон бўлмайди. Бизда рақибни менсимаслик деган нарса йўқ. Гондурас ўз гуруҳидан чиқдими, демак, шунга яраша кучли жамоа.

- Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказди ва бошқалар билан таққослаганда энг яхши кўрсаткични қайд этди. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Мен мураббий сифатида урилган ва ўтказилган голларга унчалик аҳамият бермайман. Бунга кўпроқ журналистлар ва мухлислар қизиқишади. Мен учун кўпроқ якуний натижа муҳим. Биз умумжамоа сифатида нимага эриша оламиз, мени кўпроқ шу қизиқтиради.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика