RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Дилшод Нуралиев: "Чемпионатимиз кучайсагина ёшларимиз савияси ошади" Новости

Дилшод Нуралиев: "Чемпионатимиз кучайсагина ёшларимиз савияси ошади"

Бугун СПОРТ телеканали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони Ўзбекистон осмирлар терма жамоаси бош мураббий Дилшод Нуралиев бўлди.
Мураббий кўрсатувда ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, Нуралиев бошчилигидаги ўсмирларимиз шу йили октабр ойида БАА да бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

"Бизда энди жуда катта маъсулият бўлади. Халқимиз энди паст натижаларга кўника олмайди. Аввалги жаҳон чемпионатида Естафеев бошчилигидаги жамоамиз кучли саккизликка кирган бўлса энди биз улардан кам натижа кўрсатмаслик учун ҳам ҳаракат қиламиз. Маъсулият энди жуда юқори бўлади. Аввалги ўсмирлар Тошкентда иккинчи ўринни олганда мен улардан кўп нарса ўргандим ва мени ишимга туртки бўлди. Мен шундан сўнг яна ҳам яхшироқ ишлашга ва яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг биз ёрдамчиларимиз билан юртимиз бўйлаб барча жойларда бўлиб иқтидорли ёшларни топишга ҳаракат қилдик. Ўшандан сўнг биз ният қилган эдик энди чемпион бўлиш учун ва шу натижага эришдик. Мана ундан сўнг яқинда Туркияда бўлиб ўтган ЖЧ-2013 даги Аҳмаджон акани жамоасини натижаси ҳам бизга яхшиликка туртки бўлсин ва яхшироқ натижа кўрсатайлик. Ҳали олдимизда озгина муддат бор ҳали селиксияни кучайтиришимиз керак. Янги футболчиларни кўришга ҳаракат қиламиз. Бизда босим йўқ лекин интилиш юқори.Буни мураббийлар ҳис қилиб турибди энди футболчилар ҳам ҳис қилса бўлгани"

"Мени фикримча Туркиядаги муваффақият мураббийнинг тўгри тактикасию, футболчиларни тўлиқ кўрсатмаларни бажариш деб баҳоласак бўлади. Жамоамиз мураббийни жуда катта ҳиссаси бор. Ундан ташқари футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди. Францияга қарши учрашувдаги мағлубият битта нарсага боғлиқ эмас. Уларда жисмоний ҳолати ва тезлиги жуда юқори экан. Улардан тўрт, беш ўйинчиси гранд клубларда ўйнамоқда. Менинг фикримча олий лига савияси бунда катта аҳамиятга эга. Уларни чемпионати биздан кўра жуда юқорида. Уларда тезлик ва тактика ўта юқори экан. Мана шу камчилигимиз. Чемпионатимиз кучайсагина бу камчиликни бартараф этса бўлади ва ёшларимиз савияси ошади"

"2002 йил Аҳмаджон ака билан бошқарган жамоамиз Осиёда тўртинчи поғонани эгаллаган эди. У пайтда ЖЧ чиқиш учун бу ўрин камлик қилар эди. Шу таркибдан мана ҳозир терма жамоамизга Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Марат Бикмаев каби ўйинчилар етишиб чиқди. 2003 йилда эса Борисовни жамоасидан Нестеров, Ҳасанов, Гейнрих каби ёшлар етишиб чиқди. Кейин эса Аҳмаджон Убайдуллаев жамоасидан Тўхтахўжаев, Мусаев кабилар. Мен ўйлайманки жаҳон чемпоионатига чиққиан ёшлардан кабида уч-тўрттаси терма жамоага кириб бормоқда. Ўзини устида ишлаган футболчи доим мавқиени ушлаб туради"

"Августда Жаҳон чемпионатига қуъра ташланади. Таркиб эса сентабрда 99 фоиз маълум бўлади. Австрияга қарши учрашувдан сўнг таркибни айта олман. Ёшлар тез ўзгаради унгача ҳаммада имконият тенг. Осиё чемпионатида қатнашган футболчилар билан солиштирсак энди ўзгариш бўлади чунки айримларда пасайиш бўлса айрим ёшларда катта ўсиш бўлади. Мана масалан ҳозир янги олти ўйинчи терма жамоамиз йиғинда қатнашиб турибди. "Пахтакор" ва "Насаф" футбол мактабларига ва мураббийларига раҳмат айтмоқчиман. Одил Ҳамробеков ҳозир ўзини яхши кўрсатмоқда. Улар тўхтаб қолмаса албатта жаҳон чемпионатида бизга катта фойдаси тегади"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика