RU

Последние новости

00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  2 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  2 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  19 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1

Дилшод Нуралиев: «Асосий кучимиз - жамоанинг ўзаро аҳиллигида» Новости

Дилшод Нуралиев: «Асосий кучимиз - жамоанинг ўзаро аҳиллигида»

27 октябрь куни Шаржа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасидаги учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўйинолди матбуот анжуманида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуровлар иштирок этишди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Гондурасга қарши ўйин олдидан терма жамоада ички муҳити аъло даражада эканини таъкидлади. «Бизнинг асосий ютуқларимиздан бири жамоанинг ўзаро аҳиллигидадир», - дейди Нуралиев.
«Футболчилар ўйин вақтида майдонда бир-бирини яхши тушунади. Ички муҳит аъло даражада».

«Аввал ишлаган терма жамоамдан бир нечта футболчилар ҳозирги кунга келиб миллий терма жамоа сафида тўп суриб келмоқдалар. Улар орасида, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаровларни айтиш мумкин. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири ҳам, миллий терма жамоаларга яхши футболчилар, кадрларни етиштириб беришдан иборат. Умид қиламанки, ҳозирги терма жамоа сафидан ҳам келажакда, олимпия ва миллий терма жамоада тўп сурадиган иқторлар етишиб чиқади», - дейди Нуралиев.

«Биз рақибимизнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Аминманки, Гондурас мураббийлари ҳам бизни ўрганиб чиқишга улгуришган. Эртага бизни жуда қизиқ ўйин кутиб турибди», - дея қўшимча қилди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийининг фикрича, Гондурас ўсмирлар терма жамоаси техник жиҳатдан яхши шаклланган жамоалар сирасига киради. «Гондурас терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари туширилган видеотасмани кўриб уларни ўрганиб чиқдик. Гондурас гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил тактик схемаларда ўйнашгани эътиборимизни тортди. Уларнинг сафида бир қанча маҳоратли футболчилар бор. Қўлдан келганча чиройли ва яхши ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», - дейди Нуралиев.

«Жаҳон чемпионати мусобақасини бутун Ўзбекистон халқи томоша қилаётганига ва бизга мухлислиқ қилаётганига шубҳам йўқ. Бизнинг ўйинларимизни футболчиларнинг яқинлари, дўстлари қаторида жуда кўплаб мухлислар кузатишмоқда. Уларнинг ишончини оқлашга албатта, ҳаракат қиламиз. Ҳар бир жамоанинг мусобақада ўз олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳам шу мақсад йўлида ҳаракат қилмоқдамиз», - деди Нуралиев.

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Отабек Шукуров, жамоа Гондурасга қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушишини айтиб ўтди.

«Бундан буёғига хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир ўйинда, жамоа ғалаба учун майдонда тушади. Гондурас жуда кучли жамоа эканлигини биламиз. Уларга қарши чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатамиз. Терма жамоа эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади», - дейди Шукуров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика