RU

Последние новости

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  6 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  5 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

Дилмурод Каримов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади Новости

Дилмурод Каримов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ёзги трансферларга рухсат бергач, Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” клуби ўз сафига навбатдаги янги футболчини қўшиб олди.

Бекободнинг “Металлург” клуби сафидаги ўйинлари билан мухлисларга танилган, жорий мавсумнинг дастлабки ярмини “Сўғдиёна” клуби сафида ўтказган Дилмурод Каримов “Динамо” жамоаси сафига қўшилди. 29 ёшли ярим ҳимоячи “Динамо” клуби билан 2019 йил якунигача, яъни 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Дилмурод Каримов Жиззах клуби сафида ушбу мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, “Бунёдкор” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда гол киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 18 июндан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бергач, “Динамо” сўнгги 10 кун ичида 5 нафар янги футболчи - Акмал Холмуродов (“Сўғдиёна”), Аббосбек Жумақулов, Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Павел Пуришкин (“Металлург”) ва Дилмурод Каримовлар (“Сўғдиёна”) билан шартнома имзолади.

Бугун Про-Лига 18-тури доирасидаги “Динамо” – “Норин” учрашувида Павел Пуришкин ва Дилмурод Каримовлар “Динамо” сафида дебют ўйинларини ўтказишлари мумкин.

“Динамо” клуби айни дамда бир қатор футболчилар билан музокара ўтказишда давом этмоқда. Бугун якунланадиган Про-Лига иккинчи даврасидан кейинги бир ойлик давралар оралиғидаги танаффусда жамоа таркибида яна ўзгаришлар кузатилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика