RU

Последние новости

07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  0 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  2 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  7 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  24 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13

Дилавер Ҳарис: “Насаф"ни яна ОЧЛда иштирок этишига ёрдам бермоқчиман” Новости

Дилавер Ҳарис: “Насаф"ни яна ОЧЛда иштирок этишига ёрдам бермоқчиман”

Ўзингизга маълум, узоқ танаффусдан сўнг Суперлигага рестарт берилмоқда.

"Насаф" клуби матбуот хизмати машғулот жараёнида жамоанинг янги аъзоси босниялик Дилавер Ҳарис билан суҳбатлашди.

- Юртимизга ва жамоага ҳуш келибсиз Дилавер. Ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?
- Aвваламбор барчага ассалому алайкум. Юртингизда ва ушбу жамоада эканлигимдан хурсандман. Бу ерда барча нарса мени қониқтирмоқда. Шаҳрингизда оилам билан биргаман. Шундан бўлса керак ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ.

- Тахминан уч ойдан сўнг футбол майдонларимизга қайтмоқда. Бу ҳақида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Мен умримнинг асосий вақтини футбол билан ўтказдим ва ўтказмоқдаман. Футболсиз қийин лекин авваламбор инсонларнинг саломатлиги биринчи ўринда туради биз буни тўғри қабул қилишимиз керак. Шундай бўлсада узоқ вақтдан сўнг футболни қайтаётгани бизни хурсанд қилмоқда.

- Энди қисқача жамоамизга келиб қўшилишингиз ҳақида гаплашсак, бу қандай рўй берди?
- “Насаф” бу – катта оила. Бу ерда кучли мураббий қўл остида ажойиб жамоа йиғилган ва улар мени ўз оилаларига қабул қилишди. Бу ерда мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Клуб вакиллари менинг агентим билан боғланган ва улар мени жамоада кўришни хоҳлаётганларини билдиришган. Кўриб турибсизки мен шу ердаман.

- Жамоамизга келиб қўшилишдан олдин ўзбек футболини ўргандингизми?
- Ҳа албатта, жамоага қўшилишдан олдин унинг Суперлигадаги иштироки ҳамда ўзбек футболи ҳақида қисқача тасаввурга эга бўлган эдим.

- Жамоага келиб қўшилишдан олдинги тасаввурингиз ва бу қанчалик ўзини оқлади?
- Жамоага қўшилишдан олдин унинг ОЧЛ даги ўйинларини ўйинларини кўргандим. Кўрдимки жамоа ажойиб стадион ва севимли мухлисларига эга. Чемпионатдаги илк учрашув эса фикрларимни тасдиқлади. Aфсуски карантиндан сўнг футбол учрашувларини мухлисларсиз ўтакзиш ачинарли. Футбол мухлислар учун . Биз уларни соғиниб қоламиз. Ўйлайманки тез орада ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Мен жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, жамоани яна ОЧЛ да кўришни хоҳлардим.

- Қарши шаҳри ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шаҳар менга маъқул. Мен муборак Рамазон ойини оилам билан биргаликда бу ерда ўтказдим. Клуб базасида ҳам чемпионатга тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар етарли. Мен ёз фасли ва қуёшни яхши кўраман шунинг учун бу иссиқ об-ҳаво мени чўчитмайди.


- Сиз жамоамиз иштирокидаги 3 ўйинда майдонга тушишга улгурдингиз. Бу ҳақида таъсуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Хақиқатдан ҳам мен Суперлиганинг 3 турида майдонга тушдим. Бу мен учун янги чемпионатдаги илк учрашувларим эди. Лигадаги ҳар бир учрашувнинг юқори даражада ташкиллаштирилиши таҳсинга сазовор.


- Клубимизга таклиф қилинган легионерлар нафақат жамоамиз мухлислари балки бутун ўзбек футболи эътирофига сазовор бўлишган. Ҳозирги кунда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини ҳимоя қилаётган Драган Черан ҳам ўз вақтида жамоамиз шарафини ҳимоя қилганди ва тўпурарга айланганди. Жамоамиз мухлислари ҳам сиздан айнан шундай натижани кутиб қолишади. Сиз шунга тайёрмисиз?
- Мени илк бор Тошкентга Марко билан келганимда Драган билан кўришган эдик. У нафақат яхши футболчи балки яхши инсон ҳам. У Суперлига кўплаб голлар киритган ва “Насаф” учун ҳам албатта. Унинг натижасини такрорлаш қийин бўлади. Лекин бунга ҳаракат қиламан. Ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қилиб, жамоамиз зафарларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.


- Жамоадошларингиз орасида кимнинг салоҳиятини юқори баҳолайсиз?
- Жамоада иқтидорли футболчилар кўп. Мен улар орасида айнан кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Мен уларнинг футболчилик фаолиятларида юқори чўққиларга эришишларини тилаб қоламан.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика