RU

Последние новости

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  10 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик” Новости

Диего Симоне: “ЧЛда “Реал”ни мағлуб этолмагандик. Бугун буни уддалладик”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне УЕФА суперкубогида Мадриднинг “Реал” (4:2) жамоаси уситдан қозонилган ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

“Захирадан майдонга тушган футболчилар бизга катта ёрдам беришди. Корреа, Витоло, Хименес ва Томас ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳисоб 2:2 бўлгач, футболчиларим ўйин “темпи”ни ошириб боришди. Бизда иқтидорли футболчилар жамланишган. Бугун улар ҳар томонлама ўзларини кўрсата олишди. Улар шундай ҳаракат қилишса, бизда ғолиб чиқиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Томаснинг майдонга тушиши ўйинимизни ўзгартириб юборди. 

“Реал” анчадан буён еврокубоклар финалида мағлуб бўлмаётган эди. Биз “Реал”га қарши финалларда ўзимиз истаган натижани қўлга кирита олмаганмиз. ЧЛда биз уларни мағлуб этолмадик. Бугун ғолиб чиқиш насиб этди. Бу ўзимизга бўлган ишончни кучайтиради. Бугун биз байрам қиламиз. Эртадан бошлаб “Валенсия”га қарши беллашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

Қаторасига икки марта финалда ютқазганимдан сўнг руҳий жиҳатдан қийин ҳолатга тушиб қолгандим. Келажагим ҳақида ўйлай бошлагандим. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашнинг мавриди эмас. Бугун ғалаба қозондингми, сендан яхшиси бўлмайди. 

Биз учрашувни яхши бошладик. Костанинг тезкор голи бизга куч берди. Пеналти – ўйиннинг энг кутилмаган “нуқта”си бўлди. Шундан кейин тенг баҳс кечди. Ўзгаришлар ҳал қилувчи роль ўйнади – биз яхшироқ ҳаракат қила бошладик. 

Дисквалификация? Бугун минбарда жудаям совуқ эди. Яхши томони юқоридан туриб ўйинни томоша қилиш ва футболчиларнинг ҳаракатларини яхшироқ таҳлил қилиш имкониятига эгалигим эди. Аммо сен майдонда эмас экансан, жамоа ва ёрдамчилар билан алоқа йўқолади”, деди Симоне.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика