RU

Последние новости

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  4 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

Диего Симеоне: "Рақибимиз бундай ўйинларда қандай ўйнашни яхши билади" Новости

Диего Симеоне: "Рақибимиз бундай ўйинларда қандай ўйнашни яхши билади"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Милан" билан бўладиган ўйин олди матбуот анжуманида шу сўзларни айтиб ўтди.

"Милан" бундай турнирларда кўп йиллардан буён иштирок этиб келади. Улар бунақанги баҳсларда қандай йўл тутишни яхши билишади. Бизга бу ўйинда осон бўлмаслиги аниқ. Балотелли бу жуда кучли футболчи. Марио бир ўзи ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиши ҳам мумкин. Лекин "Милан" бу Балотелли дегани эмас. Уларни таркибида яна бир қатор жаҳон юлдузлари ҳаракат қилишади. Биз меҳмонда гол уриб, ғалаба қозониб келганмиз. Ушбу устунликни қолган дақиқаларда ҳам сақлаб қолишимиз керак. Асосийси, биз "Милан" дарвозаси томон яна йўл топа олишимиз зарур. Бу ишимизни янада осонлантириши мумкин. Агар биз майдон марказини ўз назоратимиз остига олмасак, рақиб очиқ футбол намойиш этиб, бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этади. Рақиб сафида тезкор футболчилар етарли. Футболчиларим ушбу учрашувда ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишлари керак.  Мухлисларни чиройли ва қизиқарли баҳс кутиб турибди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика